• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги

2020 йил 12 февраль куни Роман-герман филологияси факультетида 1-парада Немис тили назарияси ва амалиёти кафедраси ўқитувчиси М.Мадазимова  раҳбарлигида 2-курс 201, 203 ва 204-талабалари билан ғазал мулкининг султони, буюк шоир ва мутаффаккир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан немис ва ўзбек тилида тадбир ташкил этилди. Тадбирда факультет раҳбарияти, германиялик лекторлар, факультет ўқитувчилари ва талабалар иштирок этдилар. 

Талабалар ўз чиқишларида йиғилганларни Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақидаги маълумотлар билан таништирдилар, унинг ижодига юзландилар. Алишер Навоийнинг ғазаллари, рубоийлари ва ҳикматлари немис ва ўзбек тилларида тақдим этилди. Тадбирда талабалар, шунингдек, ўзлари тайёрлаган рақслар, ашулалар ва Алишер Навоий ҳаётидан олинган саҳна кўринишларини намойиш этдилар. 

 

Тадбирда факультет декани А.Ҳалиллаев сўзга чиқиб, талабаларга ташаббус ва маҳоратлари учун миннатдорлик билдирди, Алишер Навоий ҳаёти ва ижодининг ёшлар маънавий тарбиясида тутган ўрнини алоҳида эътироф этди.

14 Fevral 2020
Chop etish
-->