• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

Биринчи босқич талабалари ўртасида беллашув

“Freshmen Battle” - биринчи босқич талабалари ўртасидаги беллашув 3-март 2020 йил бўлиб ўтди. Беллашувда талабалар беш йўналиш бўйича ўз билимларини синаб кўришди.
• Биринчи босқич“Спеллинг Бее”.  Ҳар бир гуруҳдан бир талаба берилган сўзларни ҳарфма-ҳарф айтиб бериши талаб этилди. Сўзлар ўқув дастурига киритилган китоблардан берилди.
• Иккинчи босқич  - “Тоунге тwистерс”. Талабалар ўқув йили бошидан бери ёдлаган тезайтишлардан бирини айтиб бериши керак эди.
• Учинчи босқич“Реcитинг поемс”. Бу босқичда талабалар ўқув йили бошидан бери ёдлаган шэърлардан бирини айтиб бериши керак эди.
• Тўртинчи босқич “Стаге перформанcе”. Беллашув олдидан талабаларга ўқув йили бошидан бери ўқиган китоблари (Робин Ҳоод, Приде анд Прежудиcе, Жане Эйре) орасидан парчалар бўлиб берилди. Талабалар саҳна кўринишини 8 дақиқа ичида кўрсатиб беришлари талаб этилди.
• Бешинчи босқич“Сингинг а сонг ”. Бу босқичда талабалар бутун гуруҳ билан маънавий, маърифий, тарбиявий жиҳатга эга бўлган қўшиқни айтиб беришлари керак эди.

Беллашув сўнггида ҳакамлар ҳайъати барча гуруҳлар чиқишларини бир неча йўналишлар бўйича
“Энг яхши саҳна кўриниши”,  
“Энг яхши қўшиқ”,
“Энг аҳил жамоа”,
“Энг ижодкор жамоа”
баҳолашди. Бунда ҳакамлар ҳайъати талабаларни инглиз тилида қанчалик равон ва эркин сўзлаша олиши, ижодкорлиги ва гуруҳ аҳиллигига баҳо беришди.

11 Mart 2020
Chop etish
-->