• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

Университетимиз доценти роман ёзди

Халқаро журналистика назарияси ва амалиёти кафедраси мудири Олим Тошбоевнинг Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан “Ултонтоз” романи нашр этилди. Улкан маънавий меросимиз бўлган “Алпомиш” достонида Ултонтоз эл-юрт бошига кулфат келтирган, номард ва нодон ҳукмдор сифатида тасвирланган. “Ултонтоз” романи эса йигирманчи асрда халқимиз бошдан кечирган воқеаларнинг бадиий талқинидир.

Асарда йигирманчи аср ултонтозлари – мансабу амал учун ўз халқига хиёнат қилиш эвазига юртни бошқарган кишилар образи гавдаланади.

 

11 Mart 2020
Chop etish
-->