• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

Муносабат

Куни кеча Интернетдаги телеграмм ижтимоий тармоғининг “Telegram_Yulduzlari” саҳифасида “Бўлажак тилчилар, дарс пайтида талабалар писта чақиш билан банд”лиги ҳақида видео тарқалди. Унда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг маърузалар залида талаба-қизнинг писта чақиб ўтиргани тасвирланган.

Мазкур видео юзасидан университет матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади: Биринчидан, ушбу видео жорий йилнинг 9 март куни инглиз тили биринчи факультети 4-босқич талабаларининг учинчи жуфтлик дарси бошланмасидан аввал катта танаффус вақтида тасвирга олинган;

Иккинчидан, видеода тасвирга туширилган ўқитувчи дарсга кириш бўлишидан аввал маъруза хонасига кирган ва танаффус вақтида гуруҳ журналларини сўраган;

Мазкур видеотасвирдаги ҳолатлар дарсдан ташқари вақтда, танаффус вақтида содир бўлганлиги сабабли ўқитувчига ҳам, талаба-қизга ҳам маъмурият томонидан жазо чораси қўлланилмади. Лекин талаба-қизга жамоат жойида ўзини тутиш қоидалари, шунингдек, Олий таълим муассасасида одоб-ахлоқ қоидалари яна бир бор тушунтирилди.

11 Mart 2020
Chop etish
-->