• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖАҲОН ТИЛЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ БИРИНЧИ БЎЛДИ!

Ўзбекистон талабаларини (50 000 нафарга яқин) ўзида жамлаган телеграм тармоғидаги “Талабалар канали” саҳифаси (https://t.me/Talabalar_kanali) 2019 йилда юртимизда таълим соҳасида энг самарали, энг намунали фаолият кўрсатган ҳамда энг ижобий ўзгаришлар қила олган олий ўқув юртини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказган эди. 116 та олий таълим муассасаси ўртасида ўтказилган танловда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети 1-ўринни қўлга киритди. Кейинги ўринларни Ўзбекистон Миллий университети ва Термиз Давлат университети банд қилган. Университет профессор-ўқитувчилари, талабалар ва шу даргоҳда таҳсил олган барчани мазкур эътироф билан муборакбод этамиз!

 

 

Матбуот котиби: Ф.РАЗЗОҚОВ

12 Mart 2020
Chop etish
-->