• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

Жаҳон тиллари университети – умумхалқ ҳашарида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан, мамлакатимиз бўйлаб “Обод юрт” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетида ҳам умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан давом этмоқда. Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари томонидан муассасалар ҳудуди ва атрофидаги майдонлар тозаланиб, ўқув бинолари, спорт иншоотлари, талабалар турар жойларида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Дарахтлар оқланиб, шакл берилмоқда, турли манзарали ва мевали дарахт кўчатлари, гуллар экилмоқда, ариқлар тозаланмоқда.

Фаол талабалардан иборат гуруҳлар эса Учтепа туманидаги “Боғишамол” истироҳат боғида, маҳаллалар ва гузарлар, тарихий қадамжолар ҳамда қабристонларда бўлиб ўтаётган ободонлаштириш ишларида ёрдам беришяпти.

Моҳинабону Ашурова

14 Mart 2020
Chop etish
-->