• Ishonch telefoni:230-13-73

Умумхалқ ҳашари бугун ҳам давом эттирилди...

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Тошкент шаҳрида Навруз байрами муносабати билан 2018 йилнинг 18-19 март кунлари ўтказиладиган умумхалқ хашарини юқори савияда ўтказиш бўйича режалаштирилган ишлар ортиғи билан бажаришди.

Ҳашарлар давомида университет ҳудуди ва унга бириктирилган ҳудудларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилди. Барча бирдек уюшган ҳолда мазкур ҳашарларда фаол иштирок этди. Ушбу ҳашарлар давомида университетдан 620 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчи ва ходимлар, 6600 нафардан ортиқ талаба-ёшлар мазкур ҳашарларга жалб этилди.

Ҳашарлар давомида қарийиб 10 дан ортиқ объектлар ва уларга тегишли 17 гектардан ортиқ майдон ободонлаштирилди, 30 тоннадан ортиқ турли кўринишдаги чиқиндилар чиқариб ташланди. 3 км дан ортиқ лоток ва ариқлар айнан университет жамоаси томонидан тозаланди ва озода қилинди.

Қуйидаги фотолавҳаларда университет жамоаси томонидан амалга оширилган ҳашар ишлари акс этган:

19 Mart 2018
Chop etish
-->