• Ishonch telefoni:230-13-73

Битирувчиларни ишга тақсимлаш ва бандлигига кўмаклашиш бўйича тақсимот бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 июндаги “2005/2006 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги ПҚ – 92 – сонли қарори билан амалиётга жорий этилган давлат гранти асосидаги битирувчиларни камида уч йил ишлаб бериш шарти билан корхона, ташкилот ва муассасаларга ишга тақсимлаш тизими ҳам ёш мутахассисларни иш билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. 30 март санасида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида бу йилги давлат гранти асосида битирувчиларни дастлабки ишга тақсимоти бўлиб ўтди. Университет ректори Ғ.Раҳимов ва бошқалар таълим-тарбия соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўз фуқаролик позициясига эга, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, бир нечта хорижий тилларда бемалол сўзлаша оладиган авлодни вояга етказишдек эзгу мақсадларга хизмат қилаётганини таъкидлади. Бугунги кунда университетимизни битирган юзлаб малакали мутахассислар мамлакатимизнинг нуфузли таълим муассасалари, турли давлат ва нодавлат ташкилотларида самарали фаолият юритмоқда. 2018 йил университетни 10 бакалавриат таълим йўналиши ва 11 магистратура мутахассислиги бўйича 1 минг 700 дан зиёд йигит-қиз тамомлайди. Шулардан 324 нафар талабалар ушбу дастлабки тақсимотда иштирок этди. Битирувчилар, айниқса бакалавриат босқичидаги ёш мутахассислар бандлигини самарали таъминлаш мақсадида жорий ўқув йилида Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорлик янги босқичга кўтарилганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Тадбирда иш берувчилар вакиллари иштирок этиб, талабаларга Низом нусхалари тарқатилди..

 

02 Aprel 2018
Chop etish
-->