• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

"От йиғлаган томонда" спектакли намойиши ўтказилди

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Ёшлар Иттифоқи қошида ташкил этилган "Олтин давр илҳомлари" театр студияси томонидан Тоғай Муроднинг "От кишнаган оқшом" ҳамда Ойдинда юрган одамлар асари асосида "От йиғлаган томонда" деб номланган спектакль томошаси ўтказилди. Унда университетимиз талабалари профессионал актёрлардан кам бўлмаган ҳолда юксак маҳорат билан ролларни ижро этишди. 
Спектаклда кўтарилган мавзу ҳамда актёрларнинг ижро маҳорати томошабинларга маъқул бўлганлигини уларнинг олқишидан сезиш мумкин эди. 

10 Aprel 2018
Chop etish
-->