• Ishonch telefoni:230-13-73

"Амир Темур - миллат фахри" деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Ўзбекистон тарихи кафедраси ташаббуси билан буюк бобкалонимиз Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги муносабати билан "Амир Темур - миллат фахри" деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирни кафедра профессори Д. Бобожонова олиб борди.  Унда Тошкент давлат кимё-технология институтининг Ўзбекистон тарихи кафедраси мудири тарих фанлари доктори Ўлжаева Шойиста Мамажоновна, мазкур институт доценти, тарих фанлари номзоди Ўсаров Фахриддин Умаралиевич иштирок этиб, Амир Темурнинг юрт равнақи олиб борган одилона сиёсати ҳақида батафсил маълумот беришди. Шунингдек, Амир Темурнинг "Темур тузуклари" асарининг мазмун моҳияти, унда келтирилган фикрлар, фактларнинг қай даражада аҳамиятли эканлигига алоҳида тўхталиб ўтилди. 

Бугунги ўсиб келаётган ёш авлод учун Амир Темурнинг ҳар бир ўгити, унинг амалга оширган ишлари ёшлар ҳаёти учун дастуруламал эканлиги таъкидланди. Тадбир сўнгида талабалар Амир Темур ҳаёти ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. 

 

10 Aprel 2018
Chop etish