• Ishonch telefoni:230-13-73

Эрон маданияти кунлари ўтказилди

Ташриф давомида форс тилини ўрганаётган талабалар меҳмонлар эътиборига  маданий тадбир ташкил этишди. Тадбир бошида университет ректори Ғ.Раҳимов меҳмонларни қутлади, Ўзбекистонда чет тилини ўқитилишига қаратилган ислоҳотлар ҳақида сўзлади. Университетда форс тили талабалар томонидан катта қизиқиш билан ўрганилаётганини айтиб ўтди ва эрон тилида парча ўқиди. Шундан сўнг, Мухсин Пурмухсиний жаноблари сўзга чиқиб, Эрон элчихонаси бундан кейин ҳам университетни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашини алоҳида таъкидлади. 

Тадбир давомида талабалар шеърий парчалар (“Китоб”, “Михан”, “Анор”, “Бобо” каби), эронча ва ўзбекча рақс, Шеърозий ғазалларидан парчалар намоиш қилдилар. Тадбир жуда кўтаринки ва самимий руҳда ўтди.

10 Aprel 2018
Chop etish