• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

Талабалар тўлов-контракт миқдорларини тўрт бўлиб тўлаш мумкин

           2020-2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида тўлов контракт асосида таҳсил олаётган талабалар ўқиш учун тўловларни тенг улушларда тўрт булиб, қуйидаги муддатларда амалга оширишлари мумкин.

Жумладан:

- Белгиланган тўлов миқдорининг камида 25 фоизини талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 1 ноябргача ёки Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатгача хамда иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалари учун 1 октябргача ёки олий таълим муассасаси ректори томонидан узайтирилган муддатгача.

- Белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 апрелгача ва 100 фоизи 1 июлгача ёки олий таълим муассасаси ректори томонидан узайтирилган муддатларгача.

- Хорижий фуқаролар учун олий таълим муассасаси ректори томонидан белгиланган муддатларгача.

- Табақалаштирилган тўлов-контракт (супер контракт) асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга ўқув йилининг биринчи ярми (50%) учун тўловларни амалга ошириш муддати 1 декабр, иккинчи ярми 2021 йилнинг 1 мартига қадар.

 

02 Noyabr 2020
Chop etish
-->