• Ishonch telefoni:230-13-73

Талабалар ўртасида “Ош мусобақаси”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!” деган ғоясини ўзида мужассам этган2018-йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ март-апрель ойларида ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини давом эттириш ва юқорида келтириб ўтилган “Foodistan” лойиҳаcини амалга ошириш мақсадида 16 апрел куни миллий қадриятлар ва ўйинлар жамланган “Ош мусобақаси”ни университет миқёсида ўтказилди. Унда Инглиз тили 3-факультети, Инглиз тили 1-факультети ҳамда Ҳалқаро журналистика факультетларидан жами 7 жамоа иштирок этиб, ош тайёрлаш бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Беллешув якунига кўра, Инглиз тили 3-факультети “Golden Years” лойиҳасининг илғор ва иқтидорли аьзолари томонидан тайёрланган ош энг мазалиси деб топилди. Ғолиб жамоага деканат томонидан эсдалик совғалари тақдим қилинди.

 

17 Aprel 2018
Chop etish
-->