• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

Магистратурага оид расмий хабар

Айрим ижтимоий тармоқларда асоссиз тарқалган маълумотларга жавобан ЎзДЖТУ раҳбарияти шуни маълум қиладики, 2020-2021 ўқув йилида магистратурага ҳужжат топшириб, 55 баллдан кам балл тўплаган талабалар қўшимча квота асосида қабул қилинмаяпти. 

Мазкур қабул Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан қўшимча квоталар ўрнатилган  тартибда тасдиқланганидан сўнг, талабалар, рўйхат бўйича кетма-кетликда чақирилишини маълум қиламиз.

28 Noyabr 2020
Chop etish
-->