• Ishonch telefoni:230-13-73

Футбол бўйича терма жамоамиз Тошкент шаҳри ОТМлари ўртасида иккинчи бўлишди

Жорий йилнинг 28 мартидан старт олган Тошкент шаҳар олий таълим муассасалари талаба ёшлар ўртасида футбол бўйича Ўзбекистон Футбол федерацияси кубоги мусобақаси қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтди. Унда 27 жамоа ғолиблик учун майдонга чиқди. Ушбу мусобақада Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабалари ҳам муносиб иштирок этишди ва айтиш мумкинки кўзланган мақсадни қисман бажаришди. Мусобақа ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва улар ўртасида дўстона алоқаларни ўрнатиш мақсадида ўтказилди. 13 апрель санасига белгиланган финал баҳсида ЎзДЖТУ ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти  ўртасида ўтказилди. Кескин курашларга бой ўтган баҳснинг асосий бўлимларида жамоалар ҳисобни оча олишмади ва натижада учрашув сўнгида ўйин қоидаларига кўра, дарвозаларга 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди ва якунда омад Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти жамоасига кулиб боқди ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети фаҳрли 2 ўрин билан кифояланишди. Ушбу кўрсаткич университет тарихидаги энг яхши натижалардан бири ҳисобланади ва келгусида жамоа аъзолари бундан ҳам муваффақиятли иштирок этишга аҳд қилдилар. Мусобақа сўнгида ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари ва фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирланишди ва ғолиб жамоа аъзолари Ўзбекистон Республика олий таълим муассасалари ўртасида ўтказиладиган мусобақа йўлланмасига эга бўлишди.

20 Aprel 2018
Chop etish
-->