• Ishonch telefoni:230-13-73

“МАЛАКАЛИ МУТАХАССИС – ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ”

2018 йил 16 апрелда университетда инглиз тили биринчи, иккинчи ва учинчи факультетлари 4-курс талабаларининг 5-февралдан 14 апрелгача муддатдаги 10 ҳафталик малакавий амалиётининг якуний хисобот анжумани ташкил этилди. Анжуманда барча факультетлар деканлари ва мутахассислик кафедра мудирлари иштирок этдилар.

Сўзга чиқаанлар малакавий амалиётнинг ёпилиш анжуманида бўлажак педагог кадрлар бўйича ўз фикрини билдирдилар, битирувчилар учун бу малакавий амалиётни ўта муҳим аҳамият касб этганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

ЎзДЖТУ амалиёт раҳбари Д. Полванова малакавий амалиёт назарий билимларини мустаҳкамлаш учун университет томонидан берилган имконият эканлигини таъкидлади ва яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб ўз малакаларини мустаҳкамлаган, фаол иштирок этган талабаларга ва уларнинг раҳбарларига алоҳида миннатдорчилик билдирди.

ЎзДЖТУ инглиз тили биринчи факультети малакавий амалиёт раҳбари Н.А. Закирова томонидан талабаларнинг амалиёт жараёнларидан лавҳалар келтирилди, 4 та номинация бўйича талабаларга фахрий ёрлиқлар топширилди. Анжуман сўнгида талабалар сўзга чикиб амалиёт раҳбарларига дарс жараёнларини ташкил этишда кўрсатилган услубий ёрдам ва берган билимлари учун миннатдорчиликларини изҳор қилдилар.

25 Aprel 2018
Chop etish
-->