• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

Ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректорининг байрам табриги

Қадрли университетимиз талаба-ёшлари! Сизларни 30 июнь «Ёшлар куни» байрами билан самимий табриклайман.

Бугунги кун ватанпарвар, фидоий, интеллектуал салоҳиятга эга юксак билимли, замонавий фикрлайдиган, қатъий позицияга эга, юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси юқори, ватан келажагининг бунёдкори бўлган ёшлар байрамидир.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида ёшлар билан ишлаш мутлақо янги тизим асосида олиб борилаётгани талаба-ёшларнинг жамият ҳаётида фаол иштирок этишларига хизмат қилмоқда. Айниқса, жорий ўқув йилида хорижий тиллар йўналишидаги олий таълим муассасаларига қабул квоталарининг ортиши ҳам ёшларнинг чет тилларини ўрганиш имкониятларини янада кенгайтиргани ҳолда, улар бандлигини таъминлайди. Зеро, халқимизда “Тил билган-эл билади”, деган нақл бор. Албатта, сиз, азиз талабалар келажакда ўзингиз танлаган соҳанинг етук мутахассиси сифатида Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшасиз, деган умиддаман.

Шундай экан, Сизларга она юртимизнинг муносиб, ҳар томонлама баркамол фарзанди сифатида куч-ғайрат ва шижоат ҳеч қачон тарк этмаслигини тилайман. Бугун университетнинг 2 талабаси: Миржалол Ҳайдаралиев “Шуҳрат” медали билан, Фазлиддин Умаралиев “Мард ўғлон” мукофоти билан тақдирланди. Уларни ҳам бу ютуқлар билан табриклаб, сафлари янада кенгайишини истаб қоламан. Барчангизни яна бир бор «Ёшлар куни» билан чин қалбимдан самимий табриклаб, ўқишларингизда янги ютуқлар, улкан зафарлар тилайман.

Ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ҳ.Ҳакимов

 

30 Iyun 2021
Chop etish
-->