• Ishonch telefoni:230-13-73

"Абдулла Қаҳҳорни хотирлаб" мавзусида хотира кечаси ўтказилди

Аксарият юртдошларимиз Абдулла Қаҳҳор асарларини севиб мутолаа қилади. Адиб асарларининг халқчиллиги ва таъсирчанлигидан гўё ёзувчи билан суҳбатлашгандек бўлади. Адибнинг айнан мана шундай асарлари мазмуни билан талабаларни янада яқиндан таништириш ҳамда уларнинг билимларини синовдан ўтказиш мақсадида Умумий тилшунослик кафедраси, Ўзбек тили кафедраси билан ҳамкорликда Я. Авлиякулов бошчилигида "Абдулла Қаҳҳорни хотирлаб" мавзусидаги хотира кечаси беллашув тарзида ўтказилди. Унда инглиз тили биринчи, иккинчи ва учинчи факультетларида таҳсил олувчи биринчи босқич талабалари адиб ҳаёти ва ижоди борасидаги билимлари билан тўртта шарт асосида беллашдилар. 
Илк шартда иштирокчилар адибнинг уй музейи, қабри ҳамда ҳайкали ҳақида маъулмот берувчи видеороликларни тайёрлаб келишган бўлса, иккинчи шартда адиб асарларининг мазмуни бўйича савол-жавоблар асосида беллашдилар. Учинчи шартда эса талабалар томонидан адиб асарлари асосида тайёрланган саҳна кўринишлари барчага манзур бўлди. Томошабинлар ўртасида ўтказилган савол жавобларда ҳам талабалар фаол иштирок этишди ва учинчи инглиз тили факультети жамоаси мухлислари барча саволларга жавоб бера олишди. Сўнгги шарт Сардорлар беллашувида эса ҳақиқий кураш кечди ва якунда инглиз тили биринчи факультети сардори берилган 10 та саволдан барчасига жавоб берган бўлса, қолган икки жамоа сардорлари 7 тадан саволга жавоб берди. 
Умуман олганда тадбир кўтаринки руҳда ўтди ва барчага бирдай манзур бўлди. 

08 May 2018
Chop etish