• Ishonch telefoni:230-13-73

Хотира азиз – қадр муқаддас

8 май санасида Университет фаоллар залида "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан тадбир ўтказилди. Ушбу маросимда университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан биргаликда, бир неча йиллар давомида университетда фаолият олиб борган ва бугунги кунда нафақада кесалик гаштини суриб юрган устозлар ҳам таклиф этилди. 
Иккинчи жаҳон урушида юксак жасорат ва матонат кўрсатиб, фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиз халқимиз ва давлатимизнинг доимий эътибор ва эъзозида бўлиб келмоқда. Нуронийларимиз тимсолида элу юртга садоқат, инсонийлик, маҳалла-кўй ободлиги учун жонкуярлик, фидойилик намоён бўлади. Тадбир давомида иштирокчилар оила ва жамиятни мустаҳкамлаш, ёшларни баркамол этиб тарбиялашда уларнинг ҳаётий тажрибасига суяниш лозимлигини таъкидлашди.
Хотира ва қадрлаш куни арафасида ташкил этилган тадбирда ёшларга ҳалқимизнинг Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага қўшган ҳиссаси, юртдошларимизнинг урушда ва фронт ортида кўрсатган матонати, бугунги дориломон кунларимизга эришиш йўлида жонини фидо этган ота-боболаримизнинг мардлиги, жасорати тарихий мисоллар асосида тушунтирилди.
Тадбир давомида иқтидорли талабалар ўз шеърлари, қўшиқлари ва саҳна кўринишлари орқали Ватанга садоқат, унинг тинчлиги учун курашиш, қадрига етиш каби тушунчаларни томошабинларга етказишга ҳаракат қилишди. 
Тадбир сўнггида фахрийлар бир пиёла чой устида ёзилган дастурхонга таклиф этилди.

 

 

08 May 2018
Chop etish