• Ishonch telefoni:230-13-73

Кексалар доим эъзозда

Оқибат ва тотувлик бор юртда қут-барака бўлади, дейди кўпни кўрганлар. Зеро, юртимизда 9 майнинг “Хотира ва қадрлаш куни” сифатида нишонланишида ўзига хос рамзий маъно бор. Ушбу кун нафақат юрт тинчлиги, Ватан озодлиги йўлида азиз жонларини фидо қилган, юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшган минглаб инсонларни хотирлаш, ҳақларига дуо қилиш, шу билан бирга, яқинлар, нуронийлар, меҳр ва мурувватга муҳтож кишилар ҳолидан хабар олиш, уларнинг ёлғиз эмаслиги, доимо эътиборда эканлигини яна бир бор ҳис этишларини таъминлаш куни сифатида ҳам қалбимиздан жой олган санадир. Айнан шу байрам муносабат билан барча гўшаларда хайрия тадбирлари ўтказилади, ёшлар кексалар ҳолидан хабар олишади. 

Университетимиз талабалари ва устозлари ҳам айнан мана шундай савобли ишларни амалга ошириш мақсадида университетимизда фаолият олиб борган ва бугунги кунда нафақада кексалик гашитини сураётган устозлар  ва уруш қатнашчиларининг хонадонига ташриф буюриб, уларнинг ҳолдан хабар олишмоқда. Қуйида ушбу ташрифлардан лавҳалар тақдим этамиз.

08 May 2018
Chop etish