• Ishonch telefoni:230-13-73

“АКТ таълимда ” мавзусида илмий-услубий семинар ўтказилди

Инглиз тили иккинчи факультети Замонавий ахборот технологиялари кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан факультетлар миқёсида илмий-услубий семинарлар ўтказилди. Жумладан, 27.04.18 куни Таржима назарияси ва амалиёти факультетида, 4.05.18 ва 7.05.18 кунлари Инглиз тили 2- факультетида, 8.05.18 куни Инглиз тили 3- факультетида, 10.05.18 куни Рус филологияси факультетида, 11.05.18 куни Инглиз тили 1- факультетида “Таълимда замонавий ўқув-техник воситалари”, “LMS MOODLE тизимида ўқув электрон курслар яратиш ҳамда плотформани элемент ва ресурслар билан бойитиш”, “Интерактив веб-асосидаги ўқув машқларини яратишга имкон берувчи дастурий воситалар – Hot pot дастури”, “LMS MOODLE тизимига глобал гуруҳларни МБ га киритиш ва мониторинг”, “Филологияда математик методлар”, “Тез ва махсус тайёргарликсиз профессионал масофавий мультимедияли интерактив ўқув курсларини тўғридан-тўғри яратиш имконияти”, “Компьютер тестларини яратиш ва ўтказиш, натижаларни йиғиш ва таҳлил қилиш, тестда кўрсатилган натижани белгилаш учун дастурий тизим - MyTest X”, “Компьютер экранида бўлаётган жараённи видео/аудио ресурсларга айлантириш”, “Веб сайтлар яратишда визуал веб таҳрирлагичлар имкониятларидан фойдаланиш, тайёр шаблонлар асосида веб сайтлар яратиш ва таҳрирлаш (WYSIWYG WebBuilder ва WebSite X5 дастурлари мисолида)” мавзулардаги маърузалар билан семинарлар ўтказилди. Семинарлар юқори савияда ташкил этилди ва таассуротларга бой тарзда ўтди. Семинар қатнашчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди. Семинар сўнггида маъруза қилган профессор-ўқитувчилар факультет декани томонидан махсус сертификатлар билан тақдирланди.

15 May 2018
Chop etish