• Ishonch telefoni:230-13-73

ILMIY JURNALLAR

“ФИЛОЛОГИЯ МАСАЛАЛАРИ” ЖУРНАЛИ

2002 йилдан буён бир йилда тўрт марта чоп этилмоқда. Шартли босма табоғи 12,8.  Адади 100 нусхани ташкил этади. Мақолалар ўзбек, рус, инглиз, олмон, француз ва испан тилларида берилади.

Низоми Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъат Мажлисининг 2002 йил 31 январдаги 1/8-сонли қарори билан қабул қилинган.

2007 йил 2 февралда Ўзбекистон матбуоти ва ахборот агентлиги томонидан қайта рўйхатдан ўтган. Журнал  филология ва педагогика фанлари бўйича фан доктори илмий даражасига талабгорларнинг диссертация ишлари  илмий натижалари юзасидан илмий мақолалар эълон қилиниши зарур бўлган нашрлар рўйхатига киритилган.

2007 йил апрель ойида журнал ЮНЕСКОнинг 1994 – 4233 ISSN рақамли халқаро сертификатини олган.

Адабиётшунослик, тилшунослик, таржимашунослик, журналистика, методика, педагогика ва психология, аслиятдан таржима рукнлари бўйича  республикамиздаги етакчи олимлар, хорижий мутахассислар ҳамда ушбу йўналишларда илмий тадқиқот ишларини олиб бораётган катта илмий ходим-изланувчи, мустақил изланувчи  магистрант ва талабаларнинг мақолалари чоп этилади.

 

“ЎЗБЕКИСТОНДА ХОРИЖИЙ ТИЛЛАР” ЭЛЕКТРОН ЖУРНАЛИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 16 октябрдаги 283-сонли қарорига асосан "Ўзбекистонда хорижий тиллар" номли илмий-методик электрон журнал ва Интернет портали фаолият олиб бормоқда.

Ҳозирда www.fledu.uz порталининг барча лойиҳалари: www.e-journal.fledu.uz,  www.books.fledu.uz, www.media.fledu.uz, www.lessons.fledu.uz  виртуал дунёда фаолият юритмоқда. 2016 йил январ ойидан бошлаб чет тилларини ўрганувчилар учун онлайн, жонли видеодарслар ўтиладиган  www.lessons.fledu.uz сайти ишга тушди. www.books.fledu.uz субсайтида тил ўқитиш назарияси, методикаси, грамматикаси, таржимашунослик назариясига оид ўқув адабиётлари, бадиий китоблар ҳамда аудио китоблар, оригинал ва таржима асарлар жойлаштириб борилади.

www.e-journal.fledu.uz 2014 йил ноябрь ойидан бошлаб ОАК таркибидаги илмий журналлар рўйхатига киритилган. www.fledu.uz портали эса 2014 йил июнь ойида ОАВ сифатида рўйхатдан ўтган.

Нашр ишлар.pptx

Chop etish
-->