Иш юритувчи лавозим вазифалари:
· ОТМсига кирувчи ҳужжатларнинг тўғри ҳисобга олинишини, ўз вақтида қайд этилиши ва ижрочиларга топширилишини, жўнатилувчи ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилишини таъминлаш;
· ОТМсига келувчи ҳужжатларни қабул қилиб олиш, уларни варақчага қайд этиш ва маълум қилиш учун топшириш;
· Ректорнинг кўрсатмасига мувофиқ ҳужжатларни ижро этиш учун юбориш;
· Ректор (проректор)имзоси билан жўнатилувчи ҳужжатлар қайд этилиб, тўғри расмийлаштирилганлигини текшириш;
· ОТМсига кирувчи хат-хабарларни, ОТМси реквизитлари ёзилган босмахона бланкаларини ҳисобга олиб бориш;
· Ижро этилган ҳужжатларни йиғма жилдларга тикиб қўйиш;
· Иш юритишда тугалланган ҳужжатларни архивга топшириш учун расмийлаштириш.