• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91
Magistratura bo'limi

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 2 мартдаги 36-сон қарорига

ИЛОВА

 

Магистратура тўғрисида

НИЗОМ

 

 

I. Умумий қоидалар

  1. Ушбу Низом Узбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида» ва «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари, Узбекистон Республикаси Президентининг «Олий малакали илмий ва илмий-педагог
    кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон Фармони, Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Узбекистон Республикаси олий
    таълим тизимида магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 10 сентябрдаги 190-сон қарорига мувофиқ магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, кадрлар тайёрлаш сифати ва уларнинг рақобатбардошлигини кучайтириш мақсадида ишлаб чиқилган ва олий таълим муассасаларида магистрлар тайёрлашнинг асосий қоидалари ва тартибини, умумқабул қилинган халқаро стандартларга биноан магистрлик диссертацияси мазмуни ва сифатига қўйиладиган мезонлар ва талабларни белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Узбекистон Республикаси Банк-молия академияси ва Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабига;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини юритаётган, ўрнатил-ган тартибда фаолияти хусусиятлари инобатга олиниб, магистрлар тайёр-лашни амалга ошираётган халқаро ва хорижий олий таълим муассасаларига татбиқ этилмайди.

  1. Магистратура аниқ мутахассислик бўйича бакалавриат негизида ўқитиш камида икки йил давом этадиган олий таълимдир.

Магистратура дастури якунланиши «магистр» даражасини берувчи яку-ний давлат аттестацияси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида магистрлар тай-ёрлашни ташкил этиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.

  1. Тегишли мутахассисликлар бўйича магистрларни тайёрлаш давлат аккредитациясидан ўтган олий таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланадиган давлат гранти ва тўлов-
    контракт асосидаги қабул квоталарига мувофиқ амалга оширилади.
  2. Олий таълим муассасаларида магистрларни тайёрлашни мувофиқлаштиришни магистратура бўлимлари амалга оширади, улар кафедралар ва де-канатлар билан биргаликда қуйидагиларни:

магистрлар тайёрлаш бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш ва амалга оширишга, уларга тақдим этилаётган таълим ва ўқитиш сифатини назорат қилишга кўмаклашишни;

ўқув-изланиш ва илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилишини;

олий таълим муассасалари барча бўлинмаларининг магистрлар тайёрлаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишни;

магистрларни ўқитиш ва уларнинг келгусида ишга жойлашиши устидан мунтазам мониторингни амалга оширишни, магистрлар тайёрлаш масалаларини таҳлил қилиш ва улар юзасидан мунтазам равишда ҳисоботлар тайёр-лашни таъминлайди.

  1. Магистратура мутахассисликлари бўйича иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

 

II. Магистрлар тайёрлашга қўйиладиган талаблар

6. Магистрлар тайёрлашга қўйиладиган умумий талаблар Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида» 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарори билан белгиланади. Аниқ мутахассислик бўйича магистрлар тайёрлашга қўйиладиган талаблар олий таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган магистратура мутахассисликлари мала-ка талаблари билан белгиланади.

7. Магистр:

танланган мутахассислиги бўйича илмий-тадқиқот, илмий-педагогик ва касбий фаолиятни мустақил юритишга;

касбий фаолиятда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга;

олий таълим муассасасидан кейинги таълимни магистрлик тайёргарли-гига мувофиқ мутахассислик бўйича катта илмий ходим-изланувчилар инс-титутида давом эттиришга;

кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида қўшимча касб таълими олишга тайёрланади.

  1. Магистр ўз мутахассислиги, илмий ва илмий-педагогик тайёргарли-
    гига мувофиқ касбий фаолиятининг қуйидаги турлари:

илмий-педагогик; илмий-ижодий; илмий-тадқиқот ва тажриба; лойиҳа-конструкторлик; лойиҳа-технологик;

ишлаб чиқаришда бошқарув, шунингдек бакалавриат таълим йўналиши-га мувофиқ бошқа фаолият турлари бўйича ҳам шуғулланиши мумкин.

III. Магистратура талабаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

 

  1. Магистратура талабалари:

таълим, фан, маданият, техника, иқтисодиётни, ижтимоий ва бошқа соҳаларни ривожлантиришнинг замонавий тенденцияларига мувофиқ билим-ларни олиш;

олий таълим муассасаси фаолияти билан боғлиқ муҳим масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал қилишда бевосита иштирок этиш;

олий таълим муассасаси ахборот-ресурс марказлари хизматларидан, шу жумладан ўқув-методик ва илмий адабиётлардан, шунингдек олий таълим муассасасининг уставида белгиланган тартибда бошқа турдаги хизматлар-дан бепул фойдаланиш;

илмий-тадқиқот ишларида, конференциялар ва симпозиумларда иштирок этиш;

ўз илмий-тадқиқот ишларини илмий нашрларда чоп этишга тақдим этиш;

олий таълим муассасаси Илмий кенгаши тавсиясига мувофиқ етакчи хорижий ва республика таълим (илмий) муассасаларида амалиёт ўташ, ста-жировкада бўлиш ёки магистрлик диссертациясининг тажриба-синов қисм-ларини бажариш учун ушбу муассасалар билан тегишли келишувлар мав-жуд бўлганда уларга йўлланма олиш;

олий таълим муассасаси раҳбариятининг қарорларидан норози бўлган тақдирда тегишли идораларга белгиланган тартибда шикоят қилиш;

талабалар учун қонунчиликда белгиланган тартиб ва миқдорлардаги стипендия, Давлат стипендияси ҳамда ўқишга йўллаган юридик ва жисмо-ний шахслар томонидан тайинланадиган стипендияларни олиш ҳуқуқига эга.

Магистратура талабаси қонун ҳужжатларида ёки олий таълим муасса-саси уставида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.

  1. Магистратура талабаларининг мажбуриятлари:

магистратуранинг тегишли мутахассислиги бўйича ўқув режалари ва дастурларида назарда тутилган билимларни эгаллаш ва ўзлаштириш;

ўқув режада назарда тутилган барча турдаги топшириқларни белгилан-ган муддатларда бажариш, шунингдек магистрлик диссертациясини тайёр-лаш;

олий таълим муассасасининг устави талабларига ва ички тартиб қоида-ларига риоя этиш.

Магистратура талабасига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбу-риятлар ҳам юклатилиши мумкин.

Hodimlar :
Кулмаматов Дўсмамат Саттарович
Lavozim : Магистратура бўлими бошлиғи
Batafsil
Абдусаматов Зафар
Lavozim : Магистратура бўлими услубчиси
Batafsil
-->