“Лингвистикада антропоцентрик парадигма: назарий ва методологик муаммолар” мавзусидаги вазирлик миқёсидаги илмий-амалий конференцияси ўтказилади
02.06.2018
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 12 мартдаги “Вазирлик тизимидаги олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида 2018 йилда ўтказиладиган илмий ва ва илмий-техник анжуманлар режасини тасдиқлаш тўғрисида” 233чи буйруғига мувофиқ Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети 2018 йил 5 июнь куни Лингвистика ва адабиётшунослик кафедраси томонидан “Лингвистикада антропоцентрик парадигма: назарий ва методологик муаммолар” мавзусидаги вазирлик миқёсидаги илмий-амалий конференцияси ўтказилишини маълум қилади.
Анжуманда қуйидаги мавзулар бўйича муҳокама олиб бориш белгиланган:
- лисоний сатҳларни ва тил бирликларини тадқиқ этишда антропоцентризм тамойили, тил ва маданият, тил ва тафаккур ўзаро боғлиқлиги ва таъсири;
- хорижий тилларни ўқитиш методикасида миллий маданият ва тафаккурни акс этилиши муаммолари;
- оғзаки ва ёзма таржимага ўргатишда миллий маданият ва тафаккурни акс этилиши муаммолари;
- адабиётда тил ва маданият, тил ва тафаккур ўзаро боғлиқлиги ва таъсири;
- тилларни қиёслаб ўрганишнинг лингвистик, когнитив, миллий-маданий, коммуникав-прагматик хусусиятлари.
- матн ва дискурснинг когнитив, миллий-маданий ва коммуникатив моҳияти ҳамда матн ва дискурс таҳлили муаммолари;
- замонавий лингвистик йўналишларининг методологик принциплари, тил ва тафаккур, тил ва маданият, тил ва нутқ муносабатларига турли ёндашувлар.
Ташкилий қўмита манзили: Тошкент шаҳри, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Магистратура бўлими, Лингвистика ва адабиётшунослик кафедраси
электрон почта: conference_linguistics2018@mail.ru
телефон: +998 90 957 03 43;