Ўзбекистон Республикаси Хавфсизлик кенгашининг 2021 йил 12 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишида таълим муассасаларида ёшлар орасида экстремизм ғояларига берилишнинг олдини олиш ҳамда уларни илм-фан ва касб-ҳунарга қизиқтиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги таъкидланганди.
Мазкур кўрсатманинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида бугун 24 март куни “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида семинар ўтказилди. Ушбу мавзунинг мазмун-маҳиятини профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшларга атрофлича етказиш, бугунги диний соҳада ва ёшлар орасида экстремизм ғояларига берилишнинг олдини олиш борасида олиб боирлаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот бериш мақсадида соҳа мутахассислари ташриф буюриб, керакли маълумотларни беришди.