Yangiliklar

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.27.06.2017. Ped.27.01 рақамли Илмий кенгаш қошидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (хорижий тилларни ўқитиш методикаси) ихтисослиги бўйича Илмий семинар
2018 йил 3декабрь куни соат 14.00 да Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректорати 7- қаватдаги Мажлислар залида бўлиб ўтади.
КУН ТАРТИБИ:
- С.Н.Абдуллаевнинг 13.00.02- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (рус тили) ихтисослиги бўйича “Коммуникативный подход к формированию орфографической компетенции у учащихся узбекских групп академических лицеев при обучении русскому языку” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациясининг муҳокамаси ( Илмий раҳбар: пед.ф.н., проф. Л.Т.Ахмедова).

Кеча хабар берганимиздек, айни кунларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Ҳозирги замон рус тили кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан “Кафедра хафталиги” ўтказилмоқда.
Ушбу лойиҳа доирасида ҳафталикнинг иккинчи кунида катта ўқитувчи Н.Б.Сапарова томонидан инновацион ҳамқорлик ҳақида шартнома тузилган Чирчик давлат педагогика институти академик лицейида “Умники и умницы” танлови ташкил қилинди. Шунингдек, лицейда Н.Б.Сапарованинг “Рус тили дарсида замонавий усул ва технологияларни қўллаш” мавзусида илмий-методик семинари бўлиб ўтди.
Ректорат фойесида ўқитувчи В.С.Дворяшина томонидан инглиз тили 1-чи ва 2-чи факультетлари талабалари учун рус ашулалари бўйича Калинка-малинка» викторинаси ўтказилди.
Инглиз тили 3-чи факультети талабалари Г.А.Хамраева ва И.Г.Морозова раҳбарлиги остида “Россия маданияти” бўйича тақдимот намойиш, шунингдек, ўз ижодий чиқишларини намойиш этдилар.
Таржима назарияси ва амалиёти факультети талабалари билан Р.Р.Раджапова, М.К.Цой ва Ф.Х.Худайкулова томонидан “Ер сайёраси ҳақида қизиқарли маълумотлар” мавзусида суҳбат олиб борилди. Роман-герман филологияси факультетида талабалар У.Т.Джусупова раҳбарлигида С.Есениннинг лирик шеърларини ўқишди.
Университетнинг ахборот-ресурс марказидаги “Discussion hall”ида В.Тушнова ижодига бағишланган адабий-мусиқавий композицияси тақдим этилди (ташкилотчи В.С.Дворяшина).
1-сон ТТЖида К.О.Сапарова томонидан “Россия билан танишмисиз?” мавзусида дебат ўтказилди, 2-сон ТТЖда ўқитувчилар Н.А.Насирова, Э.С.Велишаева, Р.Р.Раджапова ва Ф.Х.Худайкуловалар томонидан “Тез айтиш ва топишмоқлар” викторинаси уюштирилди, 3-сон ТТЖида Н.Э.Шакурбанова “Славянлар олами: мамлакат, халқ, маданият” мавзусида суҳбат олиб борди, 4-сон ТТЖида М.К.Цой “Севимли рус ёзувчилари ва шоирлари” номли тадбир ўтказди.
ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

Тадбирни университет Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Н.Мамадов очиб бериб, юртимизда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида жамиятда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтириш бўйича изчиллик билан кенг кўламли ишлар амалга оширилиб борилаётганлиги ҳақида гапириб ўтди. Жумладан, бу борада юртимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни ҳар томонлама тартибга солишга, давлат органлари, ташкилотлар ва фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга, жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг намоён бўлишига йўл қўймаслик, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупциянинг барча шаклларига нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш мақсадида изчил ислоҳотлар олиб борилаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Тадбирга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув бош бошқармаси 2-бошқарма 3-бўлим катта тезкор вакили подполковник И.Арипов ўз нутқида, республика ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан коррупцион характердаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича мақсадли йўналтирилган ишлар олиб борилаётганлиги, бунда асосий эътибор коррупцияни келтириб чиқарувчи шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш самарадорлиги, шунингдек, давлат органлари томонидан қўлланиладиган чораларнинг таъсирчанлиги юзасидан жавобгарликни оширишга қаратилганлигини айтиб ўтди.
Тадбир давомида сўзга чиққан факультет декани Б.Кулматов, коррупцияга қарши кураш бўйича республикамизда олиб борилаётган чора- тадбирлар аҳоли томонидан ижобий қабул қилинаётганлигини ва ўз самарасини бераётганлигини мамнуният билан гапириб ўтди.
Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлари билан мутахассисга мурожаат қилиб, тегишли маълумотлар олишди.
ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

Жорий йилнинг 28 ноябрь санасида инглиз тили 3-факультетида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда “Дунёвийлик-даҳрийлик эмас” мавзусида талабалар билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита мутахассислари И.Маърупов, А.Пулатов, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Н.Мамадов, факультет декани Б.Кулматов, декан муовинлари А.Маллаев, З.Хасанов, профессор-ўқитувчилар ҳамда 200 нафар талаба иштирок этди.
– Бундай тадбирлар нафақат талабаларда янгича фикр уйғотиши мумкин, балки уларни умуминсоний қадриятларга содиқ руҳда тарбияланишида ҳам муҳим аҳамият касб этади, – дейди университет Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Н.Мамадов. – Ҳозирги кунда шиддат билан ўзгариб бораётган, таҳликали бир даврда, бир томондан, уюшган жиноятчилик, гиёҳвандлик, одам савдоси каби таҳдидлар бўлса, иккинчи томондан ғоявий таҳдидлар – ахборот хуружи, диний экстремизм ва миссионерлик ҳаракатлари тинчлик ва осойишталикка ўз таъсирини ўтказаётгани халқаро майдонда рўй бераётган воқеа-ходисалардан маълум. Шу сабабли ҳам бу каби тадбирлар орқали бугунги кун ёшларига ватанимиз келажаги учун уларнинг қай даражада билимли ва ўзининг яхши хулқи, илми, ўз касбининг моҳир устаси бўлиб етишиш лозимлиги, шунинг билан бирга доимо огоҳ бўлган ҳолда ҳар биримиз юртимизнинг тинчлиги учун масъул эканлигимизни таъкидлаймиз.
-Маълумки, терроризм ва экстремизм балолари нафақат бугунги кунда, балки у мавжуд бўлган барча замон ва маконларда инсоният ва жамият учун том маънодаги фожиа бўлиб келган. Бугунги нотинчликлар ҳукм сураётган минтақаларнинг деярли барчасидаги барқарор вазиятни издан чиқарувчи омиллари ҳам мазкур икки нарсадир,-дейди тадбирга ташриф буюрган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита мутахассиси И.Маърупов.
-Бу атамаларга кўплаб таърифлар берилган бўлса-да, уларнинг асл мазмун-моҳияти нотинчлик ва беқарорликни келтириб чиқариш, инсонлар қалбига қўрқув ва ваҳима солиш, уларни жисмонан йўқ қилиш, зўравонлик йўли билан ҳокимиятга интилиш каби салбий унсурлардан иборатдир. Экстремизм ва терроризм биргаликда, бир маслакка хизмат қилувчи икки унсур деб қараладиган бўлса, экстремизм кўпроқ ғоявий ва назарий, терроризм эса кўпроқ ҳаракат жиҳатларига мос келади.
Террорчилик ҳеч қачон эзгуликка қаратилган эмас, аксинча ҳар доим диний ва инсоний меъёрлар, умуминсоний қадриятлар ва аҳлоқий фазилатларга қарши ишлатилганлиги учун энг оғир ва ваҳшиёна жиноят ҳисобланиб келган. Унинг тарихи қон билан ёзилган.
Террорчилик дин, миллат, элат ва чегара билмайди. Энг ваҳший, маданиятсиз ва инсоний хислатларини йўқотган ашаддий жиноятчилар, бу қабиҳ ишга қўл урадилар. Шундан ҳам билсак бўладики, террор ўзининг асл моҳиятига кўра Муқаддас Ислом динининг бағрикенглик тамойилига қарши чиқиб, унинг соф ақидаларига зарба беришга уринади. Ўзларидан бошқани ҳақиқий мусулмон ҳисобламайдиган террорчи гурухларнинг аъзолари Ислом дини тарғиб қилиб келаётган ҳамда минг йиллардан бери ота-боболаримиз амал қилиб келган инсонларга нисбатан меҳр-шафқатли бўлиш, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат, ота-онага яхшилик, Ватанга садоқат, ўзга дин вакилларига нисбатан бағрикенгликка каби юксак фазилатларни оёқ ости қилиб, уларнинг зидди бўлган манфурликлар билан шуғулланиб келаётганлиги бутун дунё кўз ўнггида турган аччиқ ҳақиқатлардандир.
Бундай оқим ва ҳаракатлар диний мутаассибликка асосланган бўлиб, муайян мазҳаб таълимотига қаттиқ ёпишиб олиш оқибатида юзага келади ва кўпинча муайян сиёсат ва иқтисодий манфаатларни таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
Ҳеч бир замон ва маконда эшитилмаганки, мазкур жамоалар томонидан инсоният ёки жамият манфаатларига хизмат қиладиган бирон бир иншоат, мактаб, масжид ёҳуд бошқа нарса бунёд қилинганлиги ҳақида. Бунинг аксига улар томонидан бузиб ташланган мактаблар, портлатилган масжидлар, босиб олинган иншоатлар, ўлдирилган бегуноҳ инсонлар ҳақидаги хабарларгагина дунё аҳли гувоҳ бўлишган. Улар томонидан қачондир жамиятда яхши амал деб билинган иш амалга оширилган бўлса, бу ҳам фақатгина ўзларига тарафдор тўплаш ва вақтинчалик ўзларини пок ниятли қилиб кўрсатишдек, аслида ғаразли ниятларига эришиш йўлидаги бир босқич бўлган, холос.
Ваҳоланки, “ислом” сўзининг ўзаги “салом” сўзидан олинган. Ислом дини урушни бало ва офат деб билади. Ёв билан тўқнашув фақат мудофаа мақсадида бўлишига рухсат беради. Ислом дини ёвузликка қарши курашда ҳам адолат ва инсонпарварлик меъёрларидан ташқари чиқиб кетмасликка буюради. Дин ва миллатидан қатъий назар, тинч, осуда яшаётган халқларга нисбатан тажовузкорлик қилмасликка, бошқа дин вакилларига ҳам бағрикенг бўлишга ундайди.
Динимизнинг тинчликсевар, мўътадил таълимот эканлигини, у ҳеч қачон қон тўкиш, уруш оловини ёқишни ёқламаслигини бутун жаҳон аҳли яхши билади. Бугунги кунга келиб, юртдошларимиз ҳам уларнинг асл мақсадларини билиб олдилар. Дин нима-ю, дин номидан иш олиб бориш нима эканлигини жуда фарқига бориб етишди. Ҳукумат ислом, мусулмонлар ва диний қадриятларга эмас, экстремизм, террорчилик ва ақидапарастликка қарши мавжуд қонунларга амал қилган ҳолда кураш олиб бораётганини кенг афкор омма тушуниб етди. Дунёвийлик айрим ақидапараст кимсаларнинг даъволаридан фарқли ўлароқ, асло даҳрийлик эмас.
Юқоридаги фикрлармизнинг хулосаси сифатида шуни айтиш мумкинки, террорнинг йўли Ислом дини тарғиб қилган бағркенглик йўли эмас, балки инсоният бошига кулфатлар келтирувчи бағританглик йўлидир. Чунки унинг асл мақсади тинчлик ва осойишталик эмас, балки ёвузликдир.
Тадбир давомида талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар тушунарли ва огоҳликка даъват этган ҳолда жавоб бердилар.
ЎзДЖТУ Матбуот хизмати