Yangiliklar

2018 йилнинг 13 апрель куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида илмий семинар бўлиб ўтди. Унда Бухоро давлат университети тадқиқотчиси Ходжаева Дилафрўз Изатиллоевнанинг “Тилшунослик терминларининг лексикографик таҳлили (инглиз, рус ва ўзбек тиллари изоҳли луғатлари материаллари мисолида)” мавзусидаги Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослигида филология фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси муҳокамаси бўлиб ўтди. Диссертация филология фанлари доктори, профессор И.К.Мирзаев раҳбарлиги остида ёзилган бўлиб, семинарда тақризчилар сифатида филология фанлари доктори, профессор Ғ.М.Ҳошимов, филология фанлари доктори, профессор Р.Ҳ.Ширинова иштирок этди.

2018 йилнинг 14 апрель куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида илмий семинар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети тадқиқотчиси Каримов Ривожиддин Гуламжановичнинг “Тижорат хатларининг лингвопрагматик аспекти (инглиз ва ўзбек тиллари материалида)” мавзусидаги Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослигида филология фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси муҳокамаси бўлиб ўтди. Диссертация филология фанлари доктори, профессор Д.М. Тешабаева раҳбарлиги остида ёзилган бўлиб, семинарда тақризчилар сифатида филология фанлари доктори, профессор А.Э. Маматов, филология фанлари доктори, профессор И.А. Сиддиқова иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз Наврўз бўлсин!” деган ғоясини ўзида мужассам этган “2018-йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ март-апрель ойларида ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини давом эттириш ва юқорида келтириб ўтилган “Foodistan” лойиҳаcини амалга ошириш мақсадида 16 апрел куни миллий қадриятлар ва ўйинлар жамланган “Ош мусобақаси”ни университет миқёсида ўтказилди. Унда Инглиз тили 3-факультети, Инглиз тили 1-факультети ҳамда Ҳалқаро журналистика факультетларидан жами 7 жамоа иштирок этиб, ош тайёрлаш бўйича ўз маҳоратларини намойиш этишди.
Беллешув якунига кўра, Инглиз тили 3-факультети “Golden Years” лойиҳасининг илғор ва иқтидорли аьзолари томонидан тайёрланган ош энг мазалиси деб топилди. Ғолиб жамоага деканат томонидан эсдалик совғалари тақдим қилинди.

2018 йил 18 апрель куни университет хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар “Олима” уюшмаси билан ҳамкорликда “Аёл ва жамият: тараққиётнинг янги поғонасида” мавзуидаги вазирлик миқёсидаги илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Файзиева Д.Ҳ. “Оила, оналик ва болалик давлат ҳимоясида” мавзусида, Тошкент шаҳар Хотин-қизлар “Олима” уюшмасининг раиси М.Нурматова “Ўзбекистоннинг оила нуфузини оширишга қаратилган давлат сиёсати”, тарих фанлари доктори, профессор Ишанходжаева З.Р “Ўзбекистон хотин-қизлар “Олима” уюшмаси олдида турган вазифалар”, ЎзР ФА Тарих институти катта илмий ходими, тарих фанлари номзоди Ғаниева Г. “Оила институтининг ижтимоий инқирозларни бартараф этишдаги ўрни”, ЎзР ФА ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи-методик марказ, катта илмий ходими, тарих фанлари номзоди Шамсиева И. “Аёлларни эъзозлаш ва уларнинг жамиятдаги нуфузини юксалтиришда давлат сиёсати” мавзусида ҳамда иқтидорли талабалардан бири инглиз тили 2-факультети талабаси Аҳмаджонова М.О. The factors of rising politic and social creativity of women in the society (Аёлларнинг ижтимоий-сиёсий яратувчанлиги ва фаоллигини ошириш омиллари) каби мавзуларда маъруза билан иштирок этдилар.
Анжуманда 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сонли “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонларида белгиланган вазифалар, хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллиги ва етук салоҳияти мамлакат интеллектуал тараққиётини таъминлашда муҳим омил эканлиги, инсон капиталини яратишда олима аёлларнинг беқиёс ўрни, илм-фанни ривожлантиришда хотин-қизлар фаоллигини ошириш омиллари, уларнинг илм-фан тараққиётига қўшаётган ҳиссаси ҳамда истиқболли илмий-инновацион лойиҳаларни тайёрлашдаги роли, баркамол авлод тарбиясида аёл маънавияти, оналик ва болаликни муҳофазалашда “соғлом она – соғлом жамият” концепциясининг тарихий аҳамияти каби долзарб масалалар, улардан келиб чиқадиган муҳим вазифалар хусусида таҳлилий фикр- мулоҳазалар билдирилди.