Yangiliklar

2018 йил 05 май куни университет Ахборот-ресурс маркази «Хорижий адабиётлар» ўқувзалида "Хотира ва қадрлдш куни"га бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбирда Тошкент шаҳар педагоглар малакасини ошириш институти доценти Моҳира Холиқова, «АЛ-СИТ Ҳуқуқ» адвокатлар ҳайъати адвокати Музаффар Хайитов, ЎзДЖТУ 4-сонли ТТЖ педагог тарбиячиси Д.Афзалҳонова, Инглиз тили 3-факультети 1-босқич талабалари, Роман-герман факультети 1-4 босқич талабалари ва АРМ ходимлари қатнашдилар. Тадбирни ёш ҳаваскор доирачилар ансамбли очиб берди. Музаффар Хайитов ва Моҳира Холиқовалар тадбир қатнашчиларига буюк аждодларимиз ҳақида қизиқарли тарзда сўзлаб бердилар. Роман-герман факультети 1-босқич талабаси Темирова Бибимаҳзуна Ўзбекистон Республикаси Биринчи президенти И.А.Каримов хотирасига бағишланган «Юксак маънавият - енгилмас куч» деб номланган тақдимотни ҳавола этиб, Муҳаммад Юсуфнинг "Ватан" ҳақидаги шеърини ифодали тарзда ўқиб берди. Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Аксарият юртдошларимиз Абдулла Қаҳҳор асарларини севиб мутолаа қилади. Адиб асарларининг халқчиллиги ва таъсирчанлигидан гўё ёзувчи билан суҳбатлашгандек бўлади. Адибнинг айнан мана шундай асарлари мазмуни билан талабаларни янада яқиндан таништириш ҳамда уларнинг билимларини синовдан ўтказиш мақсадида Умумий тилшунослик кафедраси, Ўзбек тили кафедраси билан ҳамкорликда Я. Авлиякулов бошчилигида "Абдулла Қаҳҳорни хотирлаб" мавзусидаги хотира кечаси беллашув тарзида ўтказилди. Унда инглиз тили биринчи, иккинчи ва учинчи факультетларида таҳсил олувчи биринчи босқич талабалари адиб ҳаёти ва ижоди борасидаги билимлари билан тўртта шарт асосида беллашдилар.
Илк шартда иштирокчилар адибнинг уй музейи, қабри ҳамда ҳайкали ҳақида маъулмот берувчи видеороликларни тайёрлаб келишган бўлса, иккинчи шартда адиб асарларининг мазмуни бўйича савол-жавоблар асосида беллашдилар. Учинчи шартда эса талабалар томонидан адиб асарлари асосида тайёрланган саҳна кўринишлари барчага манзур бўлди. Томошабинлар ўртасида ўтказилган савол жавобларда ҳам талабалар фаол иштирок этишди ва учинчи инглиз тили факультети жамоаси мухлислари барча саволларга жавоб бера олишди. Сўнгги шарт Сардорлар беллашувида эса ҳақиқий кураш кечди ва якунда инглиз тили биринчи факультети сардори берилган 10 та саволдан барчасига жавоб берган бўлса, қолган икки жамоа сардорлари 7 тадан саволга жавоб берди.
Умуман олганда тадбир кўтаринки руҳда ўтди ва барчага бирдай манзур бўлди.

8 май санасида Университет фаоллар залида "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан тадбир ўтказилди. Ушбу маросимда университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан биргаликда, бир неча йиллар давомида университетда фаолият олиб борган ва бугунги кунда нафақада кесалик гаштини суриб юрган устозлар ҳам таклиф этилди.
Иккинчи жаҳон урушида юксак жасорат ва матонат кўрсатиб, фашизм устидан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиз халқимиз ва давлатимизнинг доимий эътибор ва эъзозида бўлиб келмоқда. Нуронийларимиз тимсолида элу юртга садоқат, инсонийлик, маҳалла-кўй ободлиги учун жонкуярлик, фидойилик намоён бўлади. Тадбир давомида иштирокчилар оила ва жамиятни мустаҳкамлаш, ёшларни баркамол этиб тарбиялашда уларнинг ҳаётий тажрибасига суяниш лозимлигини таъкидлашди.
Хотира ва қадрлаш куни арафасида ташкил этилган тадбирда ёшларга ҳалқимизнинг Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага қўшган ҳиссаси, юртдошларимизнинг урушда ва фронт ортида кўрсатган матонати, бугунги дориломон кунларимизга эришиш йўлида жонини фидо этган ота-боболаримизнинг мардлиги, жасорати тарихий мисоллар асосида тушунтирилди.
Тадбир давомида иқтидорли талабалар ўз шеърлари, қўшиқлари ва саҳна кўринишлари орқали Ватанга садоқат, унинг тинчлиги учун курашиш, қадрига етиш каби тушунчаларни томошабинларга етказишга ҳаракат қилишди.
Тадбир сўнггида фахрийлар бир пиёла чой устида ёзилган дастурхонга таклиф этилди.

Оқибат ва тотувлик бор юртда қут-барака бўлади, дейди кўпни кўрганлар. Зеро, юртимизда 9 майнинг “Хотира ва қадрлаш куни” сифатида нишонланишида ўзига хос рамзий маъно бор. Ушбу кун нафақат юрт тинчлиги, Ватан озодлиги йўлида азиз жонларини фидо қилган, юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшган минглаб инсонларни хотирлаш, ҳақларига дуо қилиш, шу билан бирга, яқинлар, нуронийлар, меҳр ва мурувватга муҳтож кишилар ҳолидан хабар олиш, уларнинг ёлғиз эмаслиги, доимо эътиборда эканлигини яна бир бор ҳис этишларини таъминлаш куни сифатида ҳам қалбимиздан жой олган санадир. Айнан шу байрам муносабат билан барча гўшаларда хайрия тадбирлари ўтказилади, ёшлар кексалар ҳолидан хабар олишади.
Университетимиз талабалари ва устозлари ҳам айнан мана шундай савобли ишларни амалга ошириш мақсадида университетимизда фаолият олиб борган ва бугунги кунда нафақада кексалик гашитини сураётган устозлар ва уруш қатнашчиларининг хонадонига ташриф буюриб, уларнинг ҳолдан хабар олишмоқда. Қуйида ушбу ташрифлардан лавҳалар тақдим этамиз.