Yangiliklar

2018 йил 18 май куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида “Тил таълимида ахборот коммуникация технологиялари” мавзусидаги талабалар илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Конференция Инглиз тили 2- факультети Замонавий ахборот технологиялари кафедраси томонидан ташкил этилди.
Илмий-амалий анжуманни ўтказишдан асосий мақсад – университетимизда таҳсил олаётган талабаларнинг ахборот коммуникация технологиялари йўналишидаги амалий ишларини, жумладан тил таълимига тегишли муаллифлик электрон ўқув ресурслари ва ундан фойдаланиш самарали йўлларини намойиш қилиш ва шу орқали ахборот технологияларининг тил таълимидаги имкониятларини кенг оммага тадбиқ этиш ҳамда устоз ва шогирд анъаналарини янада жадаллаштиришдан иборатдир.
Тадбирни университет маънавий-марифий ишлар бўйича проректори Н.П.Мамадов очиб берди. Ялпи мажлисда ЎзДЖТУ Инглиз тили 2-факультети декани П.Х.Омонов “Инглиз тили таълими жараёнида талабаларнинг ижтимоий-маданий компетенциясини шакллантиршда электрон ресурслардан фойдаланиш” ва Замонавий ахборот технологиялари кафедраси мудири М.Ч.Алиев “Ахборот технологияларининг ривожланиш омиллари” мавзуси бўйича маъруза қилди. Анжуманда 198 нафар талаба ўзининг илмий мақолалари билан қатнашди. Шундан 12 нафар иқтидорли талаба ўзларининг амалий чиқишлари билан иштирок этди. Булар:
1. Қирғизбоева Моҳларойим - ЎзДЖТУ Инглиз тили 2 факультети 1-босқич талабаси.
Мавзу: Using electron tests in assessing knowledge of students learning foreign languages.
2. “Intellect” тўгарак аъзолари- ЎзДЖТУ Инглиз тили 2 факультети 1-босқич талабалари.
Мавзу: “Mavjud poligrafik materiallar asosida elektron o’quv resurslar yaratish” номли амалий лойиҳа ishtrokchilari
3. Маннопова Робия - ЎзДЖТУ Инглиз тили 2 факультети 1-босқич талабаси.
Мавзу: The role of information technology in language competence of studens of higher educational institutions.
4. Гаипов Батир - Таржима назарияси ва амалиёти факультети 1-босқич талабаси.
Мавзу: Исползование электронных учебных курсов при создании сайта в “Web Builder”.
5. Кадирова Хамида - ЎзДЖТУ Инглиз тили 2 факультети 1-босқич талабаси.
Мавзу: Компьютер тилшунослигида чет тилларини ўрганиш ҳамда автоматик таржима йўналишининг замонавий ҳолати ва истиқболи.
6. Раимкулова Мафтуна - ЎзДЖТУ Инглиз тили 2 факультети 1-босқич талабаси.
Мавзу: The role of information technologies in the light of language learning.
7. Зулфикоров Жалолиддин - ЎзДЖТУ Инглиз тили 2 факультети 1-босқич талабаси.
Мавзу: Ахборот коммуникацион технологияларининг таълим жараёнидаги афзалликлари.
8. Толипова Умида - ЎзДЖТУ Инглиз тили 2 факультети 1-босқич талабаси.
Мавзу: Мультимедия воситаларининг ўқитиш тизимида тутган ўрни.
9. Собиров Мухаммаджон ва бошқалар – ЎзДЖТУ Инглиз тили 1 факультети 1-босқич талабалари.
Мавзу: Мультемедийный лингафонный кабинет.
10. Файзиев Алишер - ЎзДЖТУ Инглиз тили 3 факультети 1-босқич талабаси.
Мавзу: Создания анимационного ролика.
11. Тожиддинова Азиза - ЎзДЖТУ Инглиз тили 2 факультети 1-босқич талабаси.
Мавзу: Chet tillarini o’qitishda taqdimot yaratishning zamonaviy usullaridan foydalanish.
12. Жамолов Умид – ЎзДЖТУ Инглиз тили 2 факультети 1-босқич талабаси.
Иштирокчилар ўзлари яратган ўқув ресурларини ўқув жараёнида фойдаланиш учун университет раҳбариятига тақдим этдилар.
Анжуман сўнггида фаол иштирок этган талабалалар дипломлар билан тақдирланди. Тақдирлаш маросимида ф.ф.д., академик Г.Ҳ. Боқиеванинг шогирди ф.ф.д. Х. Самигова ҳам иштирок этди.
Мақолалари билан иштирок этган барча талабаларга нашрдан чиққан тўплам ва сертификатлар топширилди.
Тадбирда Инглиз тили 2-факультети яқиндан ҳамкорлик қилаётган чет тилларига ихтисослаштирилган Тошкент шаҳар Миробод тумани 294-мактаб директори М.И.Эгамбердиева, мактаб ўқитувчилари ва юқори синф ўқувчилари зўр қизиқиш билан иштирок этди.
Илмий-амалий анжуман кўтаринки руҳда ўтказилди.

7-8 май кунлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан талабалар ўртасида воллейбол спорт тури бўйича шаҳар биринчилиги ўтказилди. Университетимиз мезбонлик қилган ушбу мусобақада Тошкент шаҳридаги 14 та олий таълим муассасининг воллейболчи қизлари иштирок этишди. Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтган шаҳар биринчилигида университетимиз қизлари финалга чиқишди. Финалда эса улар Ўзбекистон Миллий Университети талаба қизлари билан баҳслашишди. Умумий натижаларга кўра 2-0 ҳисобида ғалаба қозонган терма жамоамиз Тошкент шаҳрида жойлашган ОТМлар ўртасида биринчи ўринни эгаллашди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда эса Тошкент давлат аграр университети талаба қизлари Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти жамоасини енгиб учинчи ўринни қўлга киритишди. Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан кубок ва дипломлар тақдим этилди.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 7 минг 534 нафар талаба таҳсил олмоқда. Уларга 615 нафар профессор-ўқитувчи сабоқ беради. Ўқув хоналари керакли мултимедиа воситалари билан таъминланган.
Университетда талабаларга билим бериш сифатини янада ошириш мақсадида нуфузли хорижий таълим муассасалари билан мустаҳкам ҳамкорлик йўлга қўйилган. Талабалар ҳамда кадрлар алмашинуви етук мутахассислар тайёрлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ушбу таълим муассасасида Тошкент вилояти умумтаълим мактаблари ҳамда академик лицей ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни ташкил қилинди. Дастлаб улар университетнинг асосий биносига таклиф этилди. Ўқувчилар мавжуд факультет, йўналишлар бўйича тўлиқ маълумотга эга бўлди, дарс жараёнларида иштирок этди.

Бухоро давлат университетида дзюдо бўйича ўтказилган талабалар ўртасида Республика биринчилигида университетимизнинг қуйидаги талабалари ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин олди ҳамда ташкилотсилар томонидан эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирланди.
Ўролов Рустам (инглиз тили учинчи факультети талабаси) - 3 ўрин
Ботиров Ҳусан (Таржимонлик факультети талабаси) - 3 ўрин
Сайидов Ихтиёр (инглиз тили биринчи факультети) - 1 ўрин
Эслатиб ўтамиз ушбу талабаларга университетнинг жисмоний маданият кафедраси ўқитувчиси Очилов Элбек устозлик қилиб келмоқда.