Yangiliklar

O’zbekiston davlat jahon tillari universitetida 2018-2019 o'quv yilida kechki ta’lim shaklida bakalavrlar tayyorlash bo’yicha qabul kvotalari quyidagicha:
Yo'nalish nomi |
Yo'nalish kodi |
Tillar kesimida |
||
O'zbek |
Rus |
|||
|
|
|
||
Kunduzgi |
||||
Ona tili va adabiyoti: rus tili va adabiyoti o`zga tilli guruhlarda |
5111306 |
25 |
|
25 |
Xorijiy til va adabiyoti: ingliz tili |
5111400 |
50 |
40 |
10 |
Filologiya va tillarni o`qitish: ingliz tili |
5120112 |
25 |
15 |
10 |
Filologiya va tillarni o`qitish: nemis tili |
5120113 |
25 |
15 |
10 |
Filologiya va tillarni o`qitish: fransuz tili |
5120114 |
25 |
15 |
10 |
Filologiya va tillarni o`qitish: rus tili |
5120102 |
25 |
|
25 |

2018 йилнинг 13 июль санасида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети инглиз тили биринчи факультетини тамомлаган битирувчиларга диплом бериш маросими ўтказилди. Маросимда сўз олган факультет декани А.Юлдашев битирувчиларни ушбу маросим билан табриклаб қуйидагиларни айтиб ўтди:
- Энг аввало барчангизни бугунги кун билан табриклайман. Ўйлаймизки, ўтган тўрт йил давомида университетдаги профессор-ўқитувчилар сизларга етарли билим ва кўникма бера олди ҳамда сиз азиз битирувчилар юртимиз равнақи учун хизмат қиладиган, келажак авлодга таълим-тарбия бера оладиган етук кадр бўлиб етишдингиз. Университетда ўрганган били ва маҳоратингизни республикамиздаги турли соҳаларда намойиш этиб, ўзингизнинг салоҳиятингизни кўрсатиб университетимиз обрўсини ошириб, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети битирувчиси деган номга лойиқ хизмат фаолияти олиб боришингизда ишонч билдирамиз. Маросимда қатнашаётган талабаларнинг ота-оналарига ҳам шундай етук кадрларни тайёрлашда университет билан тўрт йил давомида ҳамкорлик қилиб келигани учун миннатдорчилик билдирамиз.
Битирувчи талаба Баҳодиржонова Муаззам: - Бакалавр даражасини олганимдан хурсандман. Ўтган йиллар давмида бизга таълим-тарбия берган барча устозларга миннатдорчилик билдираман ва уларга муносиб шогирд бўлишга ваъда бераман. Келажакда устозларимиз берган билимларга таяниб, уларнинг маслаҳатларига таянган ҳолда иш олиб боришга ҳамда юртимиз равнақи учун ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қиламан.
Шундан сўнг талабаларга диплом бериш маросими бошланди. Факультет декани ҳар бир битирувчини шахсан табриклаб, уларга дипломларни топширди.

.
Bu (2018/2019) o'quv yilidan boshlab, chet ellik fuqarolar bakalavriatga test sinovlarsiz, suxbat va kontrakt pulini to’lash asosida o’qishga qabul qilinadi. Qarindoshlaringizni, o’rtoqlaringizni va tanishlaringizni taklif etinglar!!!
Telefon: (71) 230 12 89

Кулматов Бахром Гулямовичнинг 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) ихтисослик шифри бўйича тайёрлаган “Инглиз тилини инновацион технологиялар ёрдамида ўқитишда CEFR мезонларидан фойдаланишнинг назарий асосларини такомиллаштириш” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этган диссертация ҳимояси Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.27.06.2017.Ped.27.01 рақамли илмий кенгашнинг 2018 йил 31 июль куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100138, тошкент шаҳри, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, 21 А уй. Тел.: (99871) 230-12-91, факс: (99871) 230-12-92, e-mail: uzswlu_info@mail.ru).