Yangiliklar

Куни кеча Тошкент шаҳар Ёшлар марказида “Халқаро қизлар куни” муносабати билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳиятини алоҳида етказиш, мамлакатимиз қизларига бўлган эътиборни янада юксак поғонага кўтариш мақсадида II Республика қизлар фестивали доирасида “Ташаббускор, дўст, ҳамфикрмиз, дугонажон” шиори остида ижодий кеча ўтказилди. Унда фан, санъат, маданият соҳаси вакиллари, Хотин қизлар қўмитаси вакиллари, олий таълим муассасалари талабалари, “Қизларжон” клуби аъзолари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоллари билан бир қаторда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талаба қизлари ҳам иштирок этишди.
“Халқаро қизлар куни”га 2011 йил 11 октябрда БМТнинг Бош ассамблеясида асос солинган ва бу сана ҳар йили бутун жаҳон бўйича қизларнинг камситилиши, уларнинг ижтимоий муаммоларига эътибор қаратиш мақсадида нишонланиб келинмоқда.
Маълумки, юртимизда ҳам миллат давомчилари бўлмиш қизларни маърифатли қилиб вояга етказиш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётгани, хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги, 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонларида қизларни ҳар томонлама етук, юксак ахлоқли, билимли ва миллий қадриятларга ҳамда она Ватанга содиқ фарзандлар қилиб тарбиялаш вазифаси белгилаб берилган.
“Халқаро қизлар куни” муносабати билан ташкил этилган тадбирда ҳам юқоридаги вазифалар устувор қилиб белгиланди. Кеча аввалида қизларни мадҳ этувчи, уларнинг ижтимоий фаоллигини оширувчи ижтимоий ролик намойиш этилди.
Ташриф буюрган меҳмонлар Ўзбекистон халқ артистлари фахрий устоз Тўти Юсупова, эл ардоғидаги санъаткор Гавҳар Зокирова мамлакатдаги улкан ўзгаришлар ва янгиланишларда ёшлар манфаатлари устуворлик касб этаётганини алоҳида таъкидлашди. Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Нарбаева иштирок этиб, ёш қизлар, аёллар масаласи, уларнинг саломатлигини яхшилаш, таълим олишига шарт-шароитлар яратиш, ижтимоий муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш давлат сиёсати даражасига кўтарилгани қувонарли ҳол эканлигини ва бу борада талаба-қизларнинг фаоллиги ҳам муҳим босқич эканлигини ҳақида турли ҳаётий мисоллар билан сўз юритди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикасида Ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти, мамлакатимиз қизларига бўлган эътиборни янада юксак поғонага кўтарилгани тушунтирилди. Қолаверса, “Қизларжон” клубининг қизлар ўртасида ўзаро дўстлик, ҳамфикрлик, бир-бирига дахлдорлик муносабатларини шакллантиришдаги ўрни ҳақида маълумотлар берилди.
Энг муҳими, иштирокчи қизлар фаровон жамиятни қуришда юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, кенг дунёқараш ва чуқур билимларга эга ташаббускор, шижоатли, эл-юрт манфаати йўлида бор куч-ғайрати, билим ва салоҳиятини сафарбар қиладиган, масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир қизлар жуда керакли эканлигини яна бир бор теран англашди.
Тадбир талаба-қизларнинг қизиқишларини янада рағбатлантириш, жамиятдаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, тенгдошлари ўртасида ҳамкорлик ва ташаббускорлик муҳитини яратиш борасида аҳамиятли бўлди. Намунали хулқи, ўқиш ва жамоат ишларидаги фаоллиги учун бир гуруҳ талаба-қизлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.
ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР
Ўзбекистонда олий таълимга республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим бўғини сифатида эътибор қаратилиб, соҳада жамият тараққиётининг устувор йўналишларига мос равишда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, сўнгги йилларда олий таълим соҳаси бўйича қабул қилинган қарорлар, меъёрий ҳужжатлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори соҳанинг истиқболдаги ривожи учун муҳим қадам бўлди.
- 2018-2019 ўқув йилида олий таълим муассасаларида замонавий йўналишларда малакали кадрлар тайёрлаш ҳажми ва сифатини ошириш бўйича кенг кўламдаги ишлар амалга оширилди. Жумладан, 13 та янги олий таълим муассасаси ташкил этилган бўлиб, уларнинг учтаси нуфузи хорижий олий таълим муассасаларининг филиалларидир.
РАҚАМЛАР ТИЛГА КИРГАНДА...
Иқтисодиётнинг реал секторларида мавжуд эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда жорий ўқув йилидан бошлаб 66 та замонавий таълим йўналишлари ва
48 та магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.
Жамиятимизда олий таълим олишга бўлган талабдан келиб чиққан ҳолда таълим шакллари ва қабул квоталари мунтазам оширилмоқда. Бугунги кунда фуқаролар кундузги, кечки, сиртқи, махсус сиртқи, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим каби таълим шаклларида олий таълим олиш имкониятига эгалар. Қабул квоталари жамиятдаги мавжуд эҳтиёж ва ривожланиш суръатига қараб оширилмоқда, охирги уч йилда бу кўрсаткич икки баробар кўпайди.
- ўқув йилидан 15 та олий таълим муассасасида етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма диплом дастури асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилиб, 500 дан ортиқ профессор-ўқитувчилар хорижий таълим марказларида стажировка ўтаб келишди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 8 та филиал, 22 та қўшма факультет, 46 та икки томонмалама қўшма дастурларни жорий қилиш бўйича музокаралар олиб борилди. Мингдан ортиқ хорижий мутахассисни республика олий таълим муассасаларида педагогик ва илмий фаолиятга жалб қилиш юзасидан келишувга эришилди.
ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ: ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ СТРАТЕГИК ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ
Ўзбекистон малакали кадрлар тайёрлаш, илмий тадқиқот фаолияти билан шуғулланиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш борасида Россия Федерацияси билан стратегик аҳамиятга эга ҳамкорлик алоқаларини олиб бормоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистонда Россиянинг М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети, Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университети каби дунё миқёсидаги нуфузли олий таълим муассасаларининг Тошкент шаҳрида ҳамда Россия “Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиаллари фаолият кўрсатмоқда. Уларда 2140 нафар малакали кадрлар тайёрланмоқда.
Биргина жорий ўқув йилидан бошлаб республикамиздаги тўртта олий таълим муассасасида Россиянинг нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда икки томонлама диплом бериш бўйича қўшма дастурлар асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июлдаги қарори билан Тошкент шаҳрида “Москва муҳандислик-физика институти” миллий тадқиқот ядро университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиали ташкил этилди ва кейинги ўқув йилидан филиалда ўқув жараёнлари бошланади.
ШАРТНОМАЛАР – АМАЛДА
2018 йил 1 августда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Москва шаҳридаги Миллий ядро тадқиқотлар университетининг Москва муҳандислик-физика институти билан магистратура бўйича ҳамкорлик қилиш юзасидан шартнома имзолади. Шартномага кўра мазкур олий таълим муассасасида ўзбекистонлик талабалар учун 2018/2019 ўқув йилида “Ядровий энергетика ва иссиқлик физикаси” ҳамда “Ядро физикаси ва технологиялари” мутахассисликлари бўйичакадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган.
Шу йилнинг октябрь ойида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги С.Герасимов номидаги Бутунроссия Давлат кинематография институти билан институтнинг Тошкент шаҳрида филиалини очиш ва кино соҳасида етук мутахассисларни тайёрлаш, малака ошириш ва тажриба алмашиш борасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга эришди.
ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ ТАЪЛИМ ФОРУМИ
Икки давлат ўртасида олий таълим тизимидаги ўзаро стратегик ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтариш мақсадида Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикасининг қатор етакчи олий таълим муассасаларининг ташаббуси билан илк маротаба “Ўзбекистон-Россия таълим форуми” ўтказилмоқда.
Халқаро форум шу йилнинг 18 октябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиб, унда икки давлат Президентлари администрациялари, Ҳукумат раҳбарлари, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири ва Россия Федерациясини Таълим ва фан вазири ҳамда Россиянинг 80 дан ортиқ нуфузли олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этади.
МАҚСАДЛАР МУШТАРАКЛИГИ
Халқаро форумнинг мақсади Ўзбекистон ва Россия ўртасида замонавий йўналиш ва мутахассисликлар бўйича малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда илмий-тадқиқот соҳасида ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишдан иборат.
Биринчи марта ўтказилаётган “Ўзбекистон-Россия таълим форуми”да Ўзбекистон ва Россия олий таълим муассасалари ректорлари ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш йўлида долзарб вазифа ва масалаларни тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотда биргаликда муҳокама қилишади.
Мазкур нуфузли анжуманда Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари билан қўшма дастурлар асосида талабаларни ўқитиш, факультет ва кафедралар филиалларини ташкил қилиш, ўқитувчилар малакасини ошириш, мақсадли илмий изланишлар олиб бориш, ўқув ва илмий адабиётлар алмашиш, янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш учун замин яратилади.
Халқаро форум доирасида Россиянинг нуфузли олий таълим муассасалари ва республикамиздаги олий таълим муассасалари ўртасида малакали мутахассисларни ҳамкорликда тайёрлаш мақсадида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича шартномалар имзоланиши режалаштирилмоқда.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати маълумотлари асосида
ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

Куни кеча Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида “Ватан - муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир” мавзусида Тошкент шаҳар Учтепа тумани мудофа ишлари бўлими вакиллари ҳамда университет талабалари иштирокида учрашув ташкил этилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, талаба-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, харбий ҳизматнинг муҳим ва шарафли касб эканлиги, тўғри йўлдан оздиришга ҳаракат қилаётган турли бузғунчи ғоя ва мафкураларга қарши иммунитетни шакллантириш, зарур вақтда ана шундай кучларга қарши маърифат илми билан қарши курашишни кераклигини тушунтиришдан иборат.
– Ҳозирги кунда жаҳонда юз бераётган воқеа-ҳодисаларни тафаккур этар эканмиз, –дейди Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар вазирлиги Афғон уруши фахрли қатнашчиси, нафақадаги подполклвник О.Рахимов, – шиддат билан ўзгариб бораётган, таҳликали даврда яшаётганлигимиздан кўз юма олмаймиз. Бир томондан, уюшган жиноятчилик, гиёҳвандлик, одам савдоси каби таҳдидлар бўлса, иккинчи томондан ғоявий таҳдидлар – ахборот хуружи, диний экстремизм ва миссионерлик ҳаракатлари тинчлик ва осойишталикка ўз таъсирини ўтказмоқда. Терроризм ва дин ниқобидаги сиёсий экстремизм аллақачон миллий, этник, диний ва ҳудудий хусусиятини йўқотиб, халқаро муаммога айланган бир даврда, ёшларимизнинг юрт олдидаги асосий вазифаларидан бири замонавий билимларни чуқур эгаллаб, мамлакатимиз ривожига ўз ҳиссангизни қўшишдан иборатдир.
Тадбир сўнгида “Ватан ҳимояси – муқаддас бурч” номли хужжатли фильм намойиш этилди.
ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

Ўзбекистон ва Россиянинг етакчи олий таълим муассасалари ташаббуси билан юртимизда шу йилнинг 18-19 октябрь кунлари биринчи маротаба “Ўзбекистон-Россия таълим форуми” ўтказилмоқда.
Унда икки давлат президентлари администрациялари, Ҳукумат раҳбарлари, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазири ва Россия Федерациясини Таълим ва фан вазири ҳамда Россиянинг 80 дан ортиқ нуфузли олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этади.
Форумда икки давлат ОТМлари ректорлари ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш баробарида долзарб вазифа ва масалаларни тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотда биргаликда муҳокама қилишади.
“Ўзбекистон-Россия таълим форуми” якунлари бўйича:
– Ўзбекистонда Россиянинг нуфузли ОТМлари филиалларини ташкил этиш;
– академик тайёргарлик бўйича ҳамкорликни кенгайтириш;
– биргаликда илмий ва инновацион форумларни ўтказиш;
– илмий-тадқиқот бўйича лойиҳаларни амалга ошириш;
– қўшма тадбирларни ўтказиш;
– олий таълим муассасалари ўртасида ахборот алмашинувини ўрнатиш;
– ҳамкорликни янада ривожлантириш режалаштирилмоқда.