Tadbirlar

Bugun univesitetimiz Xalqaro jurnalistika fakultetida "Balli qizlar" ko'rik tanlovi bo'lib o'tdi.
Bir-biridan iqtidorli qizlar g'oliblik uchun bellashishdi. To'rtta shartdan iborat bellashuv ishtirokchilarni astoydil mehnat qilishga undadi.G'oliblik uchun bo'lgan kurashda qizlar o'zaro tajriba almashdi.
Murosasiz o'tgan bellashuvda faxrli 3-o'rinni Xoshimjonova Maftuna, 2-o'rinni Davronova Mohinur. 1-o'rinni Ziyadullayeva Rushana egalladi.
Keyingi bo'ladigan bellashuvlarda ishtirokchilarga omad , hayotiy faoliyatlarda esa yuksak marralarga erishishlarini tilab qolamiz.

2020 йил 12 февраль куни Роман-герман филологияси факультетида 1-парада Немис тили назарияси ва амалиёти кафедраси ўқитувчиси М.Мадазимова раҳбарлигида 2-курс 201, 203 ва 204-талабалари билан ғазал мулкининг султони, буюк шоир ва мутаффаккир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан немис ва ўзбек тилида тадбир ташкил этилди. Тадбирда факультет раҳбарияти, германиялик лекторлар, факультет ўқитувчилари ва талабалар иштирок этдилар.
Талабалар ўз чиқишларида йиғилганларни Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақидаги маълумотлар билан таништирдилар, унинг ижодига юзландилар. Алишер Навоийнинг ғазаллари, рубоийлари ва ҳикматлари немис ва ўзбек тилларида тақдим этилди. Тадбирда талабалар, шунингдек, ўзлари тайёрлаган рақслар, ашулалар ва Алишер Навоий ҳаётидан олинган саҳна кўринишларини намойиш этдилар.
Тадбирда факультет декани А.Ҳалиллаев сўзга чиқиб, талабаларга ташаббус ва маҳоратлари учун миннатдорлик билдирди, Алишер Навоий ҳаёти ва ижодининг ёшлар маънавий тарбиясида тутган ўрнини алоҳида эътироф этди.

Мумтоз адабиётимизнинг буюк сиймолари Мир Алишер Навоий ва Захириддин Мухаммад Бобурнинг таваллуд куни муносабати билан университетимизда катта тадбир ўтказилди.
Тадбирда шеьриятга қизиқувчи талабалар ўз иқтидорларини намойиш этдилар.
Сахна кўринишлари орқали буюк сиймоларимиз тарихини қайта жонлантириб беришдию Ўтказилган тадбир Фахрий мехмонлар ва профессор ўқитувчиларда илиқ таассурот қолдирди.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Mирзиёевнинг ёшлар билимини ва кўникмаларини ошириш, дунё қарашини кенгайтириш, шунингдек, маънавиятини юксалтиришга қаратилган 5 та ташаббуси асосида «Tаржимонлик» факультетида «Tиллар ҳафталиги» ташкил қилинди.
«Француз тили ҳафталиги» 3-февралдан 15-февралга қадар давом этди. 2 ҳафта мобайнида француз гуруҳи талабалари жуда фаол иштирок этишди. Ҳафталикнинг биринчи қисмини Орехин-Рыжина В. A. бошчилигидаги 107-207- гуруҳ талабалари бошлаб беришди. Ҳафталик бошланишиданоқ жуда қизғин ва илиқ таассуротларга бой бўлди.
Шунингдек, талабалар орасида 5 та ташаббусдан бири ҳисобланган тасвирий санъат ва рассомчиликни тарғиб қилиш мақсадида «Франция менинг нигоҳимда» мавзусида расмлар танлови ташкил қилинди. Ушбу танловда нафақат факультетимиз талабалари, балки бошқа Университетлардан, шу ўринда, мактаблардан ҳам иштирокчилар қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллашди.
Tанловда қатнашиб ўз иқтидорларини намойиш қилган иштирокчиларга овоз бериш йўли орқали муносиб ўринлар тақдим этилди ҳамда махсус сертификат ва эсдалик совғалари топширилди. Биринчи ҳафта якунида 107-207- гуруҳ талабалари томонидан эсда қоларли, кўнгилочар тадбир ташкил қилинди. Tадбир учун 107-207- гуруҳ талабалари томонидан яратилган декорация барчани лол қолдирди. Tадбирга ташриф буюрган махсус меҳмонлар учун ҳам эсдалик совғалари улашилди.
Шунингдек, тадбир француз тилидаги дилга ёқар қўшиқлар, саҳна кўринишлари, монолог, «Франция ҳақида нималарни биласиз?» номли викторина, замонавий француз полкаси рақси билан янада бойиди. Tадбир ўзининг қизғинлиги билан бошқа факултетлардан ҳам меҳмонларни ўзига жалб қилди. Шу билан биргаликда, нафақат қизиқарли тадбир, балки Франция маданиятини ўзида акс эттирувчи кўргазмали стенд ҳам ташкил этилди. Ушбу кўргазмали стендда Францияга оид бўлган косметика воситалари, Франция тарихини акс эттирувчи тарихий ёдгорликлар, мусиқа асбоблари, дунёга машхур бўлган бренд махсулотларидан намуналар намойиш этилиб, мазали қуймоқлар ва какао ичимлиги ҳам келган меҳмонларга тақдим этилди.