• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

УНИВЕРСИТЕТНИНГ ЯНГИ PhD ДОКТОРЛАРИНИ ҚУТЛАЙМИЗ!

Куни кеча Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети илмий салоҳиятини оширишга ҳисса қўшувчи воқеа бўлди. Университет докторантлари:

Ø Шохида АБДУЛЛАЕВА Норқуловна (филология фанлари доктори, профессор, М.Д.Джусупов илмий раҳбарлигида) “Ғазначилик соҳасида қўлланиладиган молиявий-иқтисодий терминларнинг чоғиштирма тадқиқи (инглиз, ўзбек, рус тиллари мисолида)” мавзусида

ҳамда

Ø Шахноза ОДИЛОВА Рахимовна (филология фанлари доктори, профессор А.С.Лиходзиевский илмий раҳбарлигида) “XX-XXI аср АКШ адабиётида сентиментал ишкий романлар (Нора Робертс ижоди материали асосида)” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияларини ҳимояси қилишди.

Университет жамоаси номидан уларни чин қалбдан табриклаб, келгусидаги илмий изланишларида муваффақият тилаймиз. Илмнинг янгидан янги чўққиларини эгаллашда омад ёр бўлсин!

ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

24 Oktyabr 2018
Chop etish
-->