• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

ТЎЛОВ-КОНТРАКТНИ ТЎЛАШ МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛДИ

Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриатига 2018/2019 ўқув йили қабулида кириш синовлари натижасига кўра етарли балл тўпламаган ва оширилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун;

2018/2019 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасига тавсия этилган хорижий фуқаролар учун;

2018/2019 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг иккинчи ва ундан юқори курсида таҳсил олаётган талабалар учун белгиланган тўлов-контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати жорий йилнинг 31 декабри (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм канали маълумотлари асосида

ЎзДЖТУ Матбуот хизмати

15 Dekabr 2018
Chop etish
-->