Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5326-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида ички туризмни жадал ривожлантириш, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништириш мақсадида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети инглиз тили биинчи факультети томонидан Наврўз байрами арафасида Тошкент вилоятида жойлашган Занги Ота зиёратгоҳига талабалар ва профессор ўқитувчиларнинг ташрифи амалга оширилди. Талабаларнинг дарсдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни ўлкамиздаги тарихий обидалар, муқаддас қадамжолар тарихи билан таништириш мақсадида уюштирилган ушбу саёҳатдан талабалар кўплаб маълумотлар олиш баробарида маънавий озуқа билан қайтдилар.
Талабаларга Занги Ота ҳамда у кишининг аёллари Анбар она ҳақида маъулмотлар берилди, зиёратгоҳнинг барпо этилиш арихи, унинг қайта реконструкция қилиниши ҳақида қизиқарли фактлар айтиб ўтилди. Шунингдек, зиёрат одоби ҳақида Занги Ота зиёратгоҳи ходимлари талабаларга тушунтириш бериб ўтдилар.