Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Узбекистон Ихтирочи аёллар маркази, Глобал экологик жамғармаси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури томонидан 16 сентябрь - Халқаро озон қатламини ҳимоя қилиш кунига бағишлаб “ОЗОН - ҲАЁТ УЧУН!” мавзусидаги ижодий ишлар онлайн танлови ўтказилмоқда.
Танлов мақсади:
Танлов 3 та номинация бўйича ўтказилади:
“Энг яхши видеоролик” номинацияси бўйича ижодий ишлар она табиатни, хусусан, озон қатламини ҳимоя қилиш, озон қатламининг аҳамияти ва озон қатламининг емирилишини оқибатлари ҳақидаги давомийлиги 3 дақиқагача тайёрланган видеоролик тарзида #ozon_qatlami_va_men, #ozon_hayot_uchun ёки #mening_oilam_va_ozon_qatlami хэштеглари остида Facebook, Instagram ҳамда бошқа ижтимоий саҳифаларга жойлаштирилиши ва @ozonqatlami_bot телеграмм-ботига белгиланган тартибда юборилиши керак. Видеороликни баҳолашда сюжетнинг ўзига хослиги, креатив ёндашув, янгича қарашлар ва ғоялар эътиборга олинади.
“Энг яхши мақола” номинацияси бўйича мавзуга оид мақолалар «Озон — ҳаёт учун!» рукни остида босма оммавий ахборот воситалари ёки ОАВ сифатида расмий рўйхатдан ўтган интернет нашрларида ўзбек, қорақалпоқ, рус ёки инглиз тилларида чоп этилган бўлиши зарур.
“Энг яхши шеър” номинацияси бўйича мавзуга оид теран ғояга эга, бадиий юксак, ўзига хос ижодий ёндашилган ҳамда босма оммавий ахборот воситалари ёки ОАВ сифатида расмий рўйхатдан ўтган интернет нашрларда чоп этилган шеър л ар қабул қилинади.
Танловга иш топшириш муддати: жорий йилнинг 10 сентябрь соат 18:00 гача.
Онлайн танловда иштирок этиш учун муаллиф қуйидаги файлларни битта электрон жилдда архивлаб @ozonqatlami_bot телеграмм-ботига юбориши керак:
иштирокчининг анкетасини юклаб олиш учун www.o3.uz сайтига ташриф буюриш мумкин.
Т анлов ғолиблари ҳамда фаол иштирокчилар “ 16 сентябрь — Халқаро озон қатламини ҳимоя қилиш куни”да эълон қилинади ва диплом ҳамда эсдалик совғалар (ҳар бир номинация бўйича l-ўринга телевизор, 2-ўринга - смартфон, 3-ўринга - ацлли билагузук) билан такдирланадилар.
Танлов юзасидан 93-171-70-17, 90-594-24-79 телефон рақамларига ёки @ozonqatlami_bot телеграмм-ботига мурожаат қилишингиз мумкин.
Эслатма: Мавзуга алоқадор бўлмаган ишлар танловда иштирок этмайди. Танловга ҳар бир иштирокчидан фақат битта ижодий иш қабул қилинади.