2021-йил 20-февраль куни Учтепа туман ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамкорлигида, талабалар турар жойи ҳудудида "Ёшлар - бунёдкорлик келажаги" шиори остида "Талабалар оқшоми" концерт дастури ташкил этилди. Концертда таниқли қўшиқчи санъаткорлар талабалар учун куй қўшиқлари билан меҳмон бўлишди. Концерт давомида қизиқарли ўйинлар бўлиб, йиғилганлар юзига кулгу ва кўтаринкилик руҳини бағшида этди. Концерт ажойиб мусиқа ва рақслар билан давом этди.