• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

"Миллий либос - маънавият кўзгуси"

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети инглиз тили иккинчи факультет биносида 3- март куни  Халқаро журналистика факультети талабалари ўртасида "Миллий либос - маънавият кўзгуси" мавзусида маънавий ва маърифий тадбир ўтказилди. 
      Тадбир мобайнида миллий либослар тўғрисида видеороликлар, уларнинг келиб чиқиш тарихи, қайси ҳудудларда қандай миллий либослар сақланиб қолганлиги ва шуларга оид қизиқарли маълумотлар айтилди. 
      Вилоятлар кесимида миллий лобослар тақдим этилганидан сўнг, шу вилоятнинг миллий рақсларига ҳам этибор қаратиб ўтилди ва Сурхонча, Хоразмча, Фарғонача, Бухоро ва Самарқандча рақслар йиғилганлар кайфиятига кўтаринкилик бағишлади.
        Тадбир сўнгида "Миллий либослар - маънавият кўзгуси" мавзусида ўтказилган шеърлар ҳамда иншолар танловининг ғолиблари тақдирланишди.

03 Mart 2021
Chop etish
-->