• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

"Шоир ва ёшлар"  маънавий- маърифий тадбири

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида университет фаоллар залида "Шоир ва ёшлар"  маънавий- маърифий тадбири ташкил этилди.  Тадбирда университет ректори Улуғбек Азизов иштирок этиб, ёш ижодкорлар учун яратилган имкониятлар ҳақида сўз юритиб ва яна уларни қўллаб қувватлашга  университет маъмурияти тайёрлигини билдириб ўтди.    
     Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасидан келган устоз ижодкорлардан, "Халқаро алоқалар ва бадиий таржима"  бўлим бошлиғи, Қорақалпоғистон халқ шоири Рустам Мусурмон,  Ёшлик журнали бош муҳаррири, ёзувчи Нурулло Чори, Дўстлик ордени соҳиби, педагогика фанлар номзоди, шоир ва  таржимон Николай Ильин, Республика маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Бўтаёров Омонбеклар меҳмон бўлишди ва   ижодкор талабалар учун керакли маслаҳатлар беришди. Сўнгра истеъдодли талабалар томонидан ҳам  ўз ижод намуналари ва фикрлари тингланди.
    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан Университет кутубхонасига китоблар жамланмаси тақдим этилди

04 Mart 2021
Chop etish
-->