Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар ўртасида 13-апрел куни “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай” мавзусида маънавий мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирда : Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори У. Азизов
Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти ректори, таниқли исломшунос олим У.Ғафуров
Ўзбекистон Республика Олий Мажлис Қонунчилик палати депутати, севимли ёзувчимиз Х.Дўсмухаммад
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси барча соҳаларда тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйиб бормоқда. Мамлакат мустақиллигининг, тараққиётининг тақдири аввало ёшларга, уларга қандай таълим-тарбия бераётганимизга боғлиқлиги, Маърифат - кишиларнинг онг-билимини, маданиятини оширишга қаратилган таълим-тарбия ва маърифат инсонни доимо тўғри йўлга бошлаши ҳақида айтиб ўтилди ва ёшларни келажакка бўлган интилиш ҳамда ҳаракатларини мақсадли бўлишини сўраб қолишди.