• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

МУҲИМ !!!

МУҲИМ !!!

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ижтимоий тармоқларда турли таълим дастурлари асосида имтихонсиз ўқишга қабул қилиш, жумладан сиртқи таълим шакли асосида таҳсил олиш ҳақидаги эълонлар НОТЎҒРИ эканлигини тасдиқлайди.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг хорижий ҳамкор олий таълим муассасалари билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурларига қабул жараёни 2021 йил 13 сентябрда якунланган ва кириш имтихонлари хорижий ҳамкор университетлар профессор-ўқитувчилари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази мутахассислари иштирокида ўтказилганлигини маълум қиламиз.

Қўшма таълим дастурлари ҳақида батафсил ва ТЎҒРИ маълумот олиш учун ЎзДЖТУнинг (71) 230 13 43 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз ҳамда университетнинг расмий веб саҳифаси (www.uzswlu.uz) ва Телеграмм каналидан (https://t.me/UzSWLU_Int) маълумот олишингиз мумкин.

27 Sentyabr 2021
Chop etish
-->