• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

Азиз устозлар ва қадрли ҳамкасблар!

Азиз устозлар ва қадрли ҳамкасблар!

Барчангизни, университетда хизмат қилган ва хизмат қилиб келаётган профессор-ўқитувчиларни  бугунги қутлуғ сана – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан табриклайман.

Халқимизда “Устоз отангдек улуғ”, деган нақл бор. Кимки бу ҳаётда бирор ютуққа эришса, касбидан эъзоз топса, устозларига бўлган ҳурмат унинг қалбида абадий муҳрланади. Шунинг учун ҳам Сизлардан таълим ва тарбия олган, ўзини олдингизда умрбод қарздор, деб ҳис этадиган барча инсонлар номидан Сизларга ҳар қанча миннатдорчилик билдирсак шунча оз. 
 
Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар!

01 Oktyabr 2021
Chop etish
-->