• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

Талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

2018 йил "27" июнь № 563 Тошкент ш.

Талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш бўйича ҳужжатларни жойларда қабул қилишни ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ўқишни кўчириш ва ўқишга қайта тиклаш масалалари бўйича мурожаат этаётган талабаларга ҳудудлар доирасида зарур қулайликлар яратиш мақсадида

БУЮРАМАН:

  1. “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 7-8-бандларига мувофиқ республика олий таълим муассасаларига ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги аризаларни қабул қилиш учун қуйидаги олий таълим муассасаларида ҳудудий Ишчи гуруҳлар ташкил этилсин:

Ҳудудлар

номи

Масъул олий таълим муассасасининг номи

ОТМ ректори - Ишчи гуруҳ раҳбари

1.

Қор ақал п о ғистон Республикаси

Қорақалпоқ давлат университети

Рейимов А.К.

2.

Андижон вилояти

Андижон давлат университети

Юлдашев А.

3.

Бухоро вилояти

Бухоро муҳандислик- технология институти

Муқамедханов У.

4.

Жиззах вилояти

Жиззах политехника институти

Усмонқулов А.Қ.

5.

6.

Қашқадарё вилояти Навоий вилояти

Қарши давлат университети Навоий давлат кончилик институти

Шоимқулов Б.А. СанақуловҚ.

 

 

 

7.

Наманган вилояти

Наманган давлат университети

Иноятов У.И.

8.

Самарқанд вилояти

Самарқанд давлат университети

Халмурадов Р.И.

9.

Сирдарё вилояти

Гулистон давлат университети

Ходжиев М.Т.

10.

Сурхондаре

вилояти

Термиз давлат университети

Тошқулов А.Х.

11.

Фарғоиа вилояти

Фарғона политехника институти

Отақулов О.Х.

12.

Хоразм вилояти

Урганч давлат университети

Абдуллаев Б.И.

13.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти

Тошкент давлат педагогика университети

Шарипов Ш.С.

 

 

 

  1. Ҳудудий Ишчи гуруҳлари раҳбарларига:

Ишчи гуруҳлар таркибига 5-7-нафар юқори малакали, тажрибали, юксак ахлоқий фазилатларга эга бўлган ходимларни жалб этиш;

Ишчи гуруҳга мурожаат этган фуқароларга тегишли шарт-шароитлар яратиш ва “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларини кенг тушунтириш ишларини олиб бориш;

Ишчи гуруҳларга нусха олиш аппарати (ксерокс), телефон ва интернет тармоғига боғланган замонавий компьютерлар билан жиҳозланган хона ажратиш;

Ишчи гуруҳларни жорий йилнинг 15 июль кунидан 5 августиға қадар, (талабалар ўқишини кўчириш узрли сабабларга кўра (бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга доимий яшаш учун ёки турмушга чиқиш муносабати билан кўчиб ўтганда, турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда, ёҳуд ота-онаси (турмуш ўртоғи) ҳориждаги давлат хизматидан қайтган)лар учун - жорий йилнинг 20 декабридан 2019 йилнинг 20 январига қадар) ҳар куни соат 900 дан 1700 гача (якшанба - дам олиш куни; шанба — соат 900 дан 1500 гача) фаолият кўрсатишини таъминлаш ҳамда ҳудудий оммавий ахборот воситалари, ОТМнинг веб-сайти орқали Ишчи гуруҳ фаолияти ҳақида эълон қилиш вазифалари юклатилсин.

  1. “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта

тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 7-8-бандларига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига қатъий риоя қилиш, шу билан бирга талабалар аризаларини тўлдиришда қуйидаги маълумотлар тўлиқ ва тўғри акс эттирилишини таъминлаш, жумладан: '

талабанинг (собиқ талабанинг) фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар, телефон рақамлари, имзоси;

талаба ўқиётган (илгари ўқиган) ва ўқиши кўчирилаётган (қайта тикланаётган) олий таълим муассасасининг номи, таълим йўналиши (мутахассислиги) шифри ва номи, курси (шунингдек, ихтиёрий равишда талаба ўқишини кўчириш (қайта тиклаш) сабаблари кўрсатилиши мумкин);

худудий Ишчи гуруҳ раҳбари имзоси билан тасдиқланган якуний маълумотларни (Мюгозой \Уогб 2003 форматида, Птез Ие\у Иотап шрифтида) 2018 йилнинг 6 август (2019 йилнинг 21 январь) куни вазирлик комиссиясига тақдим этиш вазифалари топширилсин.

  1. Фуқаролардан аризалар қабул қилиш жараёни уюшқоқлик билан ташкил этилиши, салбий ҳолатларга йўл қуйилмаслиги, ҳар бир тартиббузарлик юзасидан хизмат текширувлари ўтказилиши ва тегишли чоралар кўрилиши шахсан Ҳудудий Ишчи гуруҳ раҳбари - олий таълим муассасаси ректори зиммасига юклатилсин.
  2. Мазкур Низомнинг 7-бандига мувофиқ фуқаролар ҳамда ҳудудий Ишчи гуруҳлар томонидан тақдим этилган аризаларни вазирликнинг ўз ваколати доирасида кўриб чиқиш Комиссияси қуйидаги таркибда тасдиқлансин;

Ходимнинг

ф.и.ш.

Лавозими

1.

Набиев Д.Х.

Вазирнинг биринчи ўринбосари, Комиссия раиси

2.

Холиқов А.Ж.

Кадрларни тайёрлаш ва ОТМни ташкилий-методик таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи

3.

Аллаберганов Р.К.

Р1азорат ва мониторинг бошқармаси бошлиғи

4.

Сулейманова Р.Х.

Бош юрисконсульт

5.

Хамраев М.С.

Молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси бош мутахассиси

6.

Абдурахимов Қ.С.

Кадрлар бошқармаси бош мутахассиси

7.

Маманазаров А.А.

Олий таълимни ривожлантириш дастури мониторинги бўлими етакчи мутахассиси

 

 

 

  1. Вазирлик Комиссияси (Набиев Д.Х.)га:

“Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан ^четлаштириш тартиби тўғрисида,5ги Низомнинг 7-8- оандларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси қошидаги Талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш идоралараро комиссияси, шунингдек тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар ваколатлари доирасида кўриб чиқилиши лозим бўлган аризаларни жорий йилнинг 10 августига қадар тааллуқлилиги бўйича Талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш идоралараро комиссиясига, тегишли вазирлик ва идораларга тақдим этиш;

“Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомга қатъий риоя қилган ҳолда талабалар ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги вазирлик ваколатида бўлган аризаларни белгиланган тартибда кўриб бориш, таҳлил қилиш ҳамда натижалари тўғрисидаги маълумотларни тегишли олий таълим муассасаларига ҳамда ариза берувчиларга белгиланган муддатларда етказиш; " ‘

ҳорижий олий таълим муассасаларидан ўқишини Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига кўчириш истагини билдирган шахслардан синовларни (тест ёки ёзма иш) қабул қилишни таъминлаш ва натижаси юзасидан Идоралараро комиссиясига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

7. Мазкур буйруқ ижроси назоратини ўз зиммамда қолдираман

 

Вазир                                                                                              И.Маджидов

 

Buyruq-563-27.06.2018-Xolikov.PDF

Buyruq-563-27.06.2018-Xolikov.PDF

Chop etish
-->