• Ishonch telefoni: +998 71 230-12-91

ДОКТОРАНТЛАР УЮШМАСИ ФАОЛИЯТИ

Илмий тадқиқот ишини олиб бораётган изланувчиларнинг илмий-тадқиқот ва ижод билан шуғулланиши учун эркин шароит яратиш, уларни бирлаштириш, илмий-ижодий ютуқларини ўзаро тарғиб қилишларига кўмаклашиш борасида Университетнинг Илмий ва илмий педагогик кадрларни тайёрлаш бўлими қошида “Докторантлар Уюшмаси” фаолияти йўлга қўйилган.

Уюшма ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалардан келиб чиқиб университетдаги ҳар бир докторантнинг илмий жамоа олдида тақдимот қилиш малакасига эга бўлиш; илмий изланиш натижалари Уюшмада эълон қилиш; илмий тадқиқотчиларнинг янги маълумотлари муҳокамасининг илмий-амалий майдончасини ташкил этиш; ҳар бир докторант илмий ишини докторантлар, илмий раҳбар, маслаҳатчи ва бошқа фан олимлари олдида тақдим қилиш; илмий ишга оппонентлик қилиш, тақриз ёзиш ҳамда илмий изланишларни ўз вақтида бажариш; диссертациянинг ҳолати хақида мунтазам хабардор қилиб бориш; илмий ишнинг назарий ва амалий қисмига ўзаро ёрдам кўрсатиш ва баҳо бериш; бўлимлар бўйича хулосаларни тайёрлашга ўзаро ёрдам кўрсатиш; экспериментларни тайёрлашда ва экспериментлар натижалари бўйича тажриба алмашиш; докторантлар ўзаро ишларининг тайёр бобларига тақриз беришни ўрганиш; илмий ишни ОАК талабларига жавоб беришини баҳолаш; хориждаги илмий анжуманларда иштирок этиш учун докторантларнинг илмий сафарларига тавсия бериш; докторантларни етакчи илмий марказлар ва хорижий докторантлар ҳамда олимлари билан халқаро ҳамкорликни ташкил этишга ёрдам бериш; докторантларнинг хорижий мамлакатларда мақолалар эълон қилишига кўмаклашиш; ўз фаолияти давомида юқори натижаларга эришган ёш олимларни рағбатлантириш бўйича тавсиялар бериш; хорижий мамлакатлар докторантлари билан тажрибалар алмашишдек натижага қаратилган илмий-амалий ишларни олиб бормоқда.

“Докторантлар уюшмаси”да Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг илмий ишлар бўйича проректори тасдиқлаган режа асосида Уюшма семинари ҳар олти ойда Уюшмада докторантлар ўз илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳисобот бериб бориш ташкил этилган.

Хусусан, 2018 йил 5 мартдан ­ – 15 мартгачагача ҳамда навбатдан ташқари ҳолатда 2018 йил 9 июлдан ­ – 17 июлгача “Докторантлар уюшмаси”да семинарлар ташкил этилди. Бунда 36 нафар докторантларнинг докторлик диссертациялари муҳокамаси бўлиб ўтди (Илова - 1).

Ҳар бир докторантнинг ўтказган семинарида уларнинг илмий маслаҳатчилар билан биргаликда ўз ихтисослиги бўйича кафедранинг илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилари ҳам иштирок этишиб, ишнинг қай даражада олиб борилаётганлиги, ютуқ ва бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлари хусусида ҳам фикр-мулоҳазалар бериб ўтилди.

“Докторантлар Уюшма”си тизимида ташкил этилган семинарнинг ўзига хос илмий жиҳати шундан иборатки: ҳар бир докторант илмий тадқиқот ишининг тайёргарлик даражаси юзасидан семинарда тақдимот қилиши билан бирга, тақриз ёзиш каби кўникма ва малакага эга бўлишмоқда. Шунинингдек, диссертациянинг парагроф ва боблари бўйича хулосаларни, таклифларни тайёрлашда докторантлар ўртасида илмий-амалий ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Шунингдек, “Докторантлар Уюшмаси”да “ЭНГ ФАОЛ ДОКТОРАНТ” (Уюшма семинарида мунтазам келган ва савол, таклиф ва тавсияларда беришда фаол иштироки учун); “ЭНГ ЯХШИ ТАҚДИМОТ” (докторантнинг слайдга мос ва ўз тадқиқот ишини тўла акс эттирган ҳолда маъруза қилиб бериши); “ЭНГ ЯХШИ СЛАЙД” (Уюшма семинарида докторантнинг ўз тадқиқот иши бўйича намунали сифатида топилган слайди учун) номинациялари бўйича конкурслар ўтказилиб, докторантларнинг семинарда фаол иштироки ва илмий изланишларини рағбатлантириб бориш натижасида уларнинг илмий салоҳиятини ошириш мақсад қилиб олинган.

Chop etish
-->