ЎзДЖТУ Илмий Кенгашининг 2018. йил 29 декабрдаги 5.-сон Баёнмомаси билан тасдиқланган
Ректор Ғ.Рахимов
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ЖАҲОН ТИЛЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ
КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ СОҲАСИДАГИ СИЁСАТИ ТЎҒРИСИДА
Н И З О М
- УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
-
- Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги сиёсати Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда мазкур Низом асосида тартибга солинади.
1.2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
- Коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди, шунингдек, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш;
- коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик — коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш;
- манфаатлар тўқнашуви — шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият;
- контрагент – ЎзДЖТУ билан шартномавий муносабатларга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар, меҳнат муносабатлари бундан мустасно.
-
- Мазкур Низом талаблари бажарилиши устидан назорат университет ректори томонидан амалга оширилади.
- ЎзДЖТУда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги сиёсатининг асосий принциплари
2.1.ЎзДЖТУда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги сиёсати қуйидаги асосий принциплари негизида амалга оширилади:
- Қонунийлик;
- фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги;
- очиқлик ва шаффофлик;
- тизимлилик;
- университет маъмурияти ва жамоасининг ҳамкорлиги;
- коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги;
- жавобгарликнинг муқаррарлиги.
Ушбу принциплар асосида университетда қуйидаги ишлар амалга оширилади:
- Олиб борилаётган ишларни амалга ошириш борасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари ва университет локал ҳужжатлари асосида олиб бориш;
- раҳбарият томонидан жамоанинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;
- университет ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
- коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш;
- очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида ЎзДЖТУ сайтида “Коррупцияга қарши кураш” махсус сахифасини жорий этиш;
- университетда коррупцияга қарши курашиш соҳасида олиб борилаётган ишларни доимий назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш.
- ЎзДЖТУнинг барча ходимлари ва талабаларини коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги сиёсати билан таништириш ва ушбу сиёсатни амалга ошириш борасида фаол иштирокини таъминлаш;
- университет талабалари, илмий ва илмий-педагог кадрлари ва бошқа ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамоада коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;
- коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш.
- ЎзДЖТУда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги сиёсатининг
мақсади ва вазифалари
ЎзДЖТУнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги сиёсатининг асосий мақсади коррупцияни ва юзага келиши мумкин бўлган коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларни бартараф этишдан иборатдир.
Ушбу мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифалар амалга оширилади:
3.1. Университетда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги сиёсатни амалга ошириш борасида масъул ходимни тайинлаш.
3.2. Ходимлар ва тахсил олувчилар ўртасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш учун масъул ходимни тайинлаш.
3.3. Университет миқиёсида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги сиёсатга оид меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш борасида масъул ходимни тайинлаш.
3.4. Фаолияти бевосита коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги сиёсатга боғлик бўлган лавозимлар рўйхатини тасдиқлаш.
3.5. Рўйхатга киритилган лавозимларни эгаллаган ходимлар томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги сиёсатга амал қилишлари устидан назорат ўрнатиш.
3.6. Рўйхатга киритилган ходимлар томонидан манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларни олдини олишга оид тартибни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
3.7. Коррупция аломатлари ҳақида иш берувчига хабар бериш тартибини тасдиқлаш.
3.8. Университет ходимларининг одоб ва аҳлоқ кодексини тасдиқлаш.
3.9. Давлат харидларини амалга ошириш чоғида харидор ва сотувчи ўртасида манфааталар тўқнашуви йўқлигини назорат қилиш.
3.10. Ходимлар ва тахсил олувчилар коррупцияга қарши профилактика ишларини олиб бориш.
3.11. Тахсил олувчилар давомати за ўзлаштириши устидан доимий назорат ўрнатиш.
3.12. Хар бир факультетда коррупцияга қарши стендлар ташкил этиш ва уларни барчага қулай жойларда жойлаштириш.
3.13. Ходимлар лавозим йўриқномаларига коррупцияга қарши курашиш ҳақидаги бандларни киритиш.
3.14. Коррупция қарши тадбирларни амалга ошириш мақсадида университет ички аудит ва мониторинг бўлимларини кенг қамровли иштирокини таъминлаш.
3.15. Университетда видео кузатув тизими доимий фаолиятини таъминлаш.
3.16. Коррупцияни олдини олиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан доимий алоқа ўрнатиш.
3.17. Йил натижалари бўйича бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботни университет Илмий кенгаши муҳокамасига қўйиш.
- ЎзДЖТУда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги сиёсатининг субъектлари
4.1. Эгаллаб турган лавозими ва лавозим вазифаларидан қатъий назар ЎзДЖТУ билан меҳнат муносабатларида бўлган барча ходимлар.
-
- ЎзДЖТУда тахсил олувчи талаба ва докторантлар.
- ЎзДЖТУ ходимларининг коррупцияга қарши курашиш
соҳасидаги мажбуриятлари
5.1. Коррупция аломатларига эга бўлган ҳуқуқбузарликларни содир этмаслик ва шу каби ҳуқуқбузарликларда иштирок этмаслик.
-
- Атрофдагиларда ходимнинг харакатларида коррупция аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги фикр пайдо бўлишига, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик.
- Манфаатлар тўқнашуви юз берганда дархол иш берувчини хабардор қилиш.
- Мансабдор шахс ўз лавозим вазифаларини бажарилиши муносабати билан тақдим этилган совғалар ёки пора олиш таклифлар ҳақида иш берувчига дарҳол хабар бериш.
- Университетда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги сиёсатни амалга ошириш учун масъул ходим:
- Университетда коррупцияга қарши курашиш борасида тасдиқланган режалар бажарилишини назорат қилади;
- йил давомида коррупция қарши бажарилган ишларга баҳо беради ва университет Илмий кенгашига ҳисобот тақдим этади;
- университетда коррупцияга қарши олиб борилган ишлар назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ўрганилганда уларга кўмаклашади.
-
- Университетда коррупцияга оид профилактика ишлари учун масъул бўлган ходим:
- Ходимлар ва тахсил олувчилар билан университетда коррупцияга қарши тадбирлар ўтказади, жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иштирокида;
- коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги сиёсатига оид ишлаб чиқилган режаларни амалга ошириш борасида ҳуқуни муҳофаза қилувчи органлар билан битимларни тузади ва уларни ўтказилишини ташкиллаштиради;
- хар бир факультетда коррупцияга қарши мавзудаги бурчакларни ташкил этилишига кўмаклашади.
-
- Университетда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги сиёсатни амалга ошириш бўйича меъёрий локал хужжатларни ишлаб чиқиш ва уларни реализация қилиш бўйича масъул ходим:
- Коррупцияга қарши курашишга оид локал меъёрий ҳужжатлар лойихасини ишлаб чиқади ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш учун киритади;
- иш жараёнида коррупцияга қарши курашга оид локал меъёрий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги меъёрий ҳужжатларига мовофиқлаштиради.
- ЎзДЖТУ тахсил олувчиларининг коррупцияга қарши курашиш
соҳасидаги мажбуриятлари
6.1. Коррупция аломатларига эга бўлган ҳуқуқбузарликларни содир этмаслик ва шу каби ҳуқуқбузарликларда иштирок этмаслик.
6.2. Атрофдагиларда тахсил олучининг харакатларида коррупция аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги фикр пайдо бўлишига, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик.
- ЎзДЖТУ коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги сиёсатига
амал қилмаганлик учун жавобгарлик
-
- Университет ходимлари ва тахсил олувчиларига нисбатан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этганлик Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
- Якунловчи қоидалар
-
- ЎзДЖТУ коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги сиёсати тўғрисидаги Низомга барча ўзгартиришлар ва қўшимчалар университет Илмий кенгаши қарори асосида киритилади.
- Низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ва масъул ходимлар университет ректори буйруқлари билан тасдиқланади.