Ҳурматли университет жамоаси – азиз профессор-ўқитувчилар, қадрли талабалар ва фидойи ходимлар!

     Кўксарой қароргоҳи қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ёшларга оид тарихий ташаббус ва қарорлар илгари сурилди. Бу вазифалар университетимиз фаолияти учун ҳам дастуриламал аҳамият касб этади

       Қуйида белгилаб берилган барча имконият ва вазифаларни университет ҳаётига тизимли равишда жорий этишни устувор вазифа сифатида белгилаймиз.

       1. Ёшлар билан ишлаш – мутлақ устувор вазифа

      Эндиликда ҳар пайшанба барча вазирлик, идора ва ҳокимликларда Ёшлар куни ўтказилади.

      Университетимизда ҳам шу куни:

      Ректор ва раҳбарият томонидан очиқ мулоқотлар ўтказилади;

      Ёшлар муаммолари жойида ҳал қилинади;

      Талабалар ташаббуслари алоҳида қўллаб-қувватланади.

      2. Битирувчилар бандлиги ва “Менинг биринчи касбим”

      “Менинг биринчи касбим” дастури доирасида университет битирувчиларига стажировка асосида ойига 2 миллион сўмгача стипендия тўланади.

     Шунингдек, камида 5 нафар битирувчини ишга қабул қилган тадбиркорларга 10 миллиард сўмгача кредит ажратилиши имконияти яратилади. Бу университет – иш берувчи ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқади.

      3. Ёшлар тадбиркорлиги учун мислсиз молиявий қўллаб-қувватлаш

      Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун қўшимча 200 миллион доллар ажратилади.

      Имтиёзли молиялаштириш:

      Ўзини ўзи банд қилган ёшлар учун кредит лимити 300 миллион сўмгача оширилади;

      Ёш тадбиркорлар лойиҳалари учун кредит миқдори 10 миллиард сўмгача кўпайтирилади;

      Инновацион стартапларга 100 минг долларгача инвестиция киритишга рухсат берилади.

      “Келажак тадбиркори” дастури:

      7 йилга 15 фоизли кредитлар;

      Гарoвсиз 20 млн сўмгача (ўзини ўзи банд қилганларга);

      300 млн сўмгача (янги бизнес бошлаётганларга);

      2 млрд сўмгача (фаолиятини кенгайтирмоқчи бўлганларга);

      10 млрд сўмгача (5 нафар битирувчини ишга олганларга).

      1 мартдан янги иш бошлаётган ёшларнинг инфратузилмага уланиш харажатлари Ёшлар тадбиркорлиги жамғармаси томонидан қоплаб берилади.

      “Кўмак лойиҳаси доирасида бизнесини кенгайтирмоқчи бўлганларга 300 миллион сўмгача фоизсиз ссуда берилади.

      4. Стартаплар ва бизнес инфратузилмаси

      Ҳар бир ҳудудда “Ёшлар бизнес инкубатори” ишга туширилади;

      Harvard University ва Stanford University каби нуфузли олийгоҳлар билан ҳамкорликдаЯнги авлод тадбиркорлари дастури орқали 40 минг ёш ўқитилади;

      Дастурни муваффақиятли тугатган 1000 нафар ёшга 3 йилга 200 млн сўмгача 7 фоизли ссуда ажратилади;

      “Ёш тадбиркорлар” танловидаги 100 та энг яхши лойиҳага 1 млрд сўмгача маблағ берилади;

      “Ўсиш ва ривожланиш” лойиҳасидаги 40 та стартапга 2 млрд сўм ажратилади;

       Банклар 50 минг ёшга бепул бизнес-режа тайёрлаб беради ва 20 минг ёшни тадбиркорликка ўқитади.

      5. Касбий таълим ва халқаро тажриба

      Техникумларда стартапларга 1 млрд сўмгача молиявий ёрдам кўрсатилади;

      “Work and travel” дастури орқали техникум ўқувчилари хорижда ишлаш имкониятига эга бўлади;

       Ҳар бир туманга 500 млн сўмгача ссуда ажратилиб, касб-ҳунар лабораториялари ташкил этилади;

       Ёшлар ишлари агентлиги хусусий ўқув марказлари билан ҳамкорликда ҳар йили 20 минг ёшни келажак касбларига ўқитади.

      “Ўқув марказлари уюшмаситашкил этилиб, унга аъзо марказларга қатор солиқ имтиёзлари берилади. Олис ҳудудларда ижтимоий солиқ 1%, даромад солиғи 7,5% қилиб белгиланади.

       Ўқитувчилар АҚШ, Буюк Британия, Сингапур, Япония каби давлатларда стажировка ўтайди.

       6. Волонтёрлик ва ижтимоий лойиҳалар

       Ёшлар ишлари агентлиги қошида “Волонтёрликни қўллаб-қувватлаш” жамғармаси ташкил этилиб, унга ҳар йили 62 миллиард сўм ажратилади.

       Энг яхши волонтёрлик лойиҳаларига 100 миллион сўмгача грант берилади;

       Самарқанд шаҳрида Халқаро инклюзив ёшлар оромгоҳи ташкил қилинади.

       7. Ижтимоий ҳимоя ва уй-жой

       Ёш оилалар учун ипотека кредитининг 14 фоиздан ошган қисми давлат бюджетидан қоплаб берилади.

       “Иккинчи имкон” лойиҳаси орқали жазони ўтаб бўлган ёшлар IT-касблар ва хорижий тилларга бепул ўқитилади.

       8. Маънавият ва китобхонлик

      “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш” жамғармаси орқали:

       Истеъдодли ёзувчиларга ойига 20 млн сўмдан ҳақ тўланади;

       Мактаблардаги энг фаол китобхонларга 10 млн сўм мукофот берилади;

       Ойига 10 минг донадан зиёд китоб сотган тадбиркорларга 1 млрд сўмгача 7 фоизли ссуда ажратилади.

Ҳурматли жамоа!

      Юқорида қайд этилган барча 32 та ташаббус ва қарор – ёшларнинг билимли, тадбиркор, рақобатбардош ва ижтимоий фаол бўлиб етишиши учун яратилган улкан имкониятдир.

 

Университетимиз:

  • Битирувчини ишли қиладиган,
  • Стартап яратадиган,
  • Чемпион тайёрлайдиган,
  • Маънавият ва китобхонлик марказига айланадиган,
  • Ижтимоий адолатни таъминлайдиган намунавий таълим муассасаси бўлиши шарт.

 

Барчангизни ушбу тарихий имкониятларни амалиётга татбиқ этишда фаол ва ташаббускор бўлишга чақираман.

FM Facebook Twitter Instagram Telegram YouTube YouTube